АсосийЖамият

Фарғонада Spark ва автобус ҳайдовчиси жанжаллашди

Spark ҳайдовчиси кечирим сўраб чиқди.

'Фарғонада Spark ва автобус ҳайдовчиси жанжаллашди'ning rasmi

Автобус Spark’нинг йўлини тўсиб қўйганлиги учун автомашина йўловчилари автобус ҳайдовчиси билан уришиб, уни ҳақоратлаган.

Ижтимоий тармоқларда автобус ҳайдовчиси ва йўловчи ўртасида жанжал акс этган видео тарқалган эди. Ҳолат юзасидан Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати расмий маълумот берди. 

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат жорий йилнинг 30 октябрь куни Ўзбекистон тумани Сулаймон маҳалласида содир бўлган. 

Аниқланишича, йўловчи ташувчи автобус фуқаронинг бошқарувидаги Spark автомашинанинг йўлини тўсиб қўйган. Натижада енгил автомобилдаги 2 нафар шахслар автобус ҳайдовчиси ҳамда йўловчиларига нисбатан қўпол муомалада бўлган. 

Жамоат жойида тартибни бузган мазкур шахсларга нисбатан МЖтКнинг 193-моддаси тартибида ҳужжатлар расмийлаштирилди.

    Бошқа янгиликлар