АсосийЖамият

Фарғонада ариқдан 46 ёшли эркакнинг жасади топилди

Унинг танасида ҳеч қандай тан жароҳатлари аниқланмаган.

'Фарғонада ариқдан 46 ёшли эркакнинг жасади топилди'ning rasmi

Фарғона вилояти Фарғона шаҳрида ёши тахминан 40-50 лар атрофидаги эркакнинг жасади ариқдан топилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати маълумот берди.

Қайд этилишича, 2 ноябрь куни соат 08:30 да Фарғона шаҳрининг "Чекшўра" маҳалласи Ёруғлик кўчасидан ўтган Ташламасойнинг Исфарамсойга қуйилиш жойидан ёши 40-45 атрофидаги эркак жинсига мансуб номаълум шахснинг жасади тан жароҳати ва бошқа белгиларсиз топилган. 

Ўлим сабабини аниқлаш мақсадида тайинланган суд-тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотига кўра, эркакнинг ўлимига нафас йўлларининг сув билан беркилиши оқибатидаги механик асфиксия сабаб бўлган. Унинг танасида ҳеч қандай тан жароҳатлари аниқланмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар