АсосийСпорт

Беш нафар ўзбекистонлик боксчи Жаҳон чемпиони бўлди

Черногория давлати ёшлар ўртасида ўтказилган Жаҳон чемпионатида терма жамоа 5 та олтин, 5 та кумуш ва 3 та бронза медалларини қўлга киритди.

'Беш нафар ўзбекистонлик боксчи Жаҳон чемпиони бўлди'ning rasmi

21 октябрдан 4 ноябргача Черногория давлати Будва шаҳри, Ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати баҳсларига мезбонлик қилди.

Терма жамоамиз эса ушбу жаҳон биринчилигида 5 та олтин, 5 та кумуш ва 3 та бронза медалларини қўлга киритди. Ушбу натижа билан жамоа умумий медаль жамғаришда иккинчи ўринни қўлга киритган бўлса, эркаклар терма жамоамиз 5 та олтин билан энг яхшиси бўлди. 

Олтин медаль:
-48 кг: Сайфиддин Собиров
-57 кг: Самандар Олимов
-63,5 кг: Абдулазиз Жўрақулов
-86 кг: Акмалжон Исроилов
-92 кг: Ҳалимжон Маъмасолиев

Кумуш медаль:
-75 кг: Жафарбек Шахбозов
+92 кг: Шаҳзод Полвонов
-48 кг: Жасмин Тоҳирова
-81 кг: Рухшона Парпиева
+81 кг: Собирахон Шахобиддинова

Бронза медаль:
-54 кг: Собиржон Тастанов
-71 кг: Муҳаммад Азизбек Исмоилов
-70 кг: Ойша Тоирова

    Бошқа янгиликлар