АсосийЖамият

Наманганда 9-синф ўқувчиси ЙТҲга учради

У ўртоғи билан "Lacetti" русумли автомобилни 150 минг сўм эвазига ижарага олган.

'Наманганда 9-синф ўқувчиси ЙТҲга учради'ning rasmi

Наманган вилоятида 9-синф ўқувчиси ижарага олинган машинада йўл-транспорт ҳодисаси содир этди.

ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабарига кўра, ҳолат жорий йилнинг 2 ноябрь куни 10:00 лар атрофида Наманган шаҳар Амир Темур кўчасида содир бўлган.

Хусусий мактабнинг 9-синф ўқувчиси ўртоғи билан Lacetti русумли автомобилни 150 минг сўм эвазига ижарага олиб, ҳайдагани аниқланган.

Ҳозирда, мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар