АсосийЖамият

Ўзбекистон санъат усталари Кремлда концерт беради

19 ноябрь куни Россиядаги Ўзбекистон маданияти кунларининг очилиш маросими бўлиб ўтади.

'Ўзбекистон санъат усталари Кремлда концерт беради'ning rasmi

19 ноябрь куни Кремль давлат саройида Россиядаги Ўзбекистон маданияти кунларининг очилиш маросими бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда "Дунё" АА.

Мазкур тадбир Россия жамоатчилиги учун Ўзбекистоннинг бой маданий мероси, унинг кўп асрлик анъаналари, замонавий ҳаёти ва ютуқлари билан яқиндан танишиш учун ноёб имконият очади, дейилади хабарда. Томошабинлар Ўзбекистоннинг таниқли санъаткорлари ижросидаги ўзбек, рус ва жаҳон классикаси асарлардан баҳраманд бўлишади.

Дастурнинг марказий тадбири Ўзбекистон санъат усталари иштирокидаги гала концерт ҳисобланади. Унда Ўзбекистон Қаҳрамони Муножот Йўлчиева, халқ артистлари Озодбек Назарбеков, Фаррух Зокиров, Севара Назархон, Гулсанам Мамазоитова, Ойгул Нодирова, хизмат кўрсатган артистлар Озода Нурсаидова, Илёс Арабов, истеъдодли ижрочилар Ширин Маматова, Сабина Мустаева иштирок этади. Концерт дастуридан, шунингдек, халқ артисти Камолидин Ўринбоев бошчилигидаги Давлат симфоник оркестри ҳамда Мукаррама Турғунбоева номидаги "Баҳор" давлат рақс ансамбли чиқишлари ҳам ўрин олган.

Икки соатлик концерт дастуридан ўзбек халқ қўшиқлари, рақслари ва жаҳон опера классикаси дурдоналари ўрин олган. Дастурга киритилган ҳар бир асар Ватанга муҳаббат ва  миллий анъаналарга ҳурмат туйғулари билан йўғрилган.

Тадбир доирасида Ўзбекистон тарихи, маданий анъаналари ва кундалик ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи фотокўргазма ҳам бўлиб ўтади. Унда мамлакатимиздаги муҳим воқеалар, меъморий обидалар ва замонавий ўзгаришларга бағишланган 80 дан ортиқ ноёб фотосуратлар намойиш этилади.

Меҳмонлар Ўзбекистоннинг маданий ва ижтимоий соҳалардаги ютуқларини фотосуратларда кўришлари мумкин, бу эса мамлакатнинг янгиланиш ва модернизацияга интилиши рамзидир. Шунингдек, ушбу кўргазма томошабинларга ўзбек халқининг маданий қадриятлари билан танишиш ва миллий ўзликни сақлаш йўлидаги саъй-ҳаракатларини қадрлаш, жаҳон маданий ҳаётига қўшган ҳиссасини кўриш имконини беради.

Тадбирда Россия ва Ўзбекистон расмийлари, маданият ва ишбилармон доиралари вакиллари, дипломатлар ва санъат арбоблари иштирок этиши кутилмоқда.

Қайд этиш керакки, Россиядаги Ўзбекистон маданияти кунлари халқларимиз ўртасидаги дўстлик ва ўзаро ҳамжиҳатлик, маданий ҳамкорлик тимсолига айланади.

Бундан ташқари, ушбу тадбир Ўзбекистон маданий меросининг ранг-баранглиги ва қадриятини, унинг янги имкониятларга очиқлигини ҳамда ўзаро ҳурмат ва қўллаб-қувватлашга асосланган маданий мулоқотни давом эттириш тарафдори эканлигини таъкидлайди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Кореяга ишлашга кетган фуқаронинг кафилидан 70 миллион сўм ундирилди'ning rasmi

    Жамият 14.12.2024 18:42

    Кореяга ишлашга кетган фуқаронинг кафилидан 70 миллион сўм ундирилди

    Жорий йилнинг ўтган даврида ўз иш жойини сабабсиз ташлаб кетган қарийб 80 нафар ҳамюртимизнинг кафиллари томонидан давлатга 2 млрд 35 миллион сўм жарима ундирилган.

    'Расман: 1 январдан жамоат транспорти 3 000 сўм этиб белгиланди'ning rasmi

    Жамият 14.12.2024 16:54

    Расман: 1 январдан жамоат транспорти 3 000 сўм этиб белгиланди

    Тўлов электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилса, 1 700 сўм тўланади.

    'АИ-80 маркали автобензинни сотувга чиқармасдан сақлаб турган АЁҚШларга чора кўрилди'ning rasmi

    Жамият 14.12.2024 16:20

    АИ-80 маркали автобензинни сотувга чиқармасдан сақлаб турган АЁҚШларга чора кўрилди

    Бундай АЁҚШлар биржа савдоларида иштирок этиши вақтинча тўхтатилди.

    'Хоразмдаги кийим-кечак бозорида йирик ёнғин содир бўлди'ning rasmi

    Жамият 14.12.2024 12:56

    Хоразмдаги кийим-кечак бозорида йирик ёнғин содир бўлди

    Ёнғинни ўчириш учун 13 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб қилинган.

    'Тошкентда ўғил отасини пичоқлаб қўйди'ning rasmi

    Жамият 14.12.2024 11:50

    Тошкентда ўғил отасини пичоқлаб қўйди

    Отасидан калтак еган йигит ошхона пичоғи билан отасини пичоқлаб ўлдирган.