АсосийЖамият

Бугун Ўзбекистонда кучли ёмғир ёғади

Тоғларда ҳудудларда эса қор ёғиши кутилмоқда.

'Бугун Ўзбекистонда кучли ёмғир ёғади'ning rasmi

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун кундузи баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлиши мумкин. Сурхондарё вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 15-20° илиқ бўлади.

Пойтахтимизда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади, 10-12 м/с гача кучайиши мумкин.  Ҳарорат 15-17° илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 5-10° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар