АсосийЖамият

8,1 млрд сўмлик 24 та давлат хариди қонунчиликка зид тарзда ўтказилишининг олди олинди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан жорий йилнинг сентябр-октябр ойларида давлат буюртмачилари томонидан қарийб 8,1 млрд сўмлик 24 та давлат харидида соҳага оид қонунчиликка зид ҳолатлар аниқланди.

'8,1 млрд сўмлик 24 та давлат хариди қонунчиликка зид тарзда ўтказилишининг олди олинди'ning rasmi

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан жорий йилнинг сентябр-октябр ойларида давлат буюртмачилари томонидан қарийб 8,1 млрд сўмлик 24 та давлат харидида соҳага оид қонунчиликка зид ҳолатлар аниқланди.

Жумладан:

  •  Самарқанд вилояти руҳий касалликлар шифохонаси буюртмачилигида 1,4 млрд сўмлик иссиқ овқат етказиб бериш хизмати;
  • Избоскан туман тиббиёт бирлашмаси буюртмачилигида 1,3 млрд сўмлик тиббий жиҳозлар харид қилиш;
  • Музработ тумани йўллардан фойдаланиш давлат муассаси буюртмачилигида 1,3 млрд сўмлик йўлларни таъмирлаш хизмати кўрсатиш;
  •  “Ўзтемирйўлйўловчи” қошидаги Бино иншоот ва жиҳозларнинг капитал таъмири бўйича дирекция АЖ буюртмачилигида 796 млн сўмлик биноларни таъмирлаш хизмати кўрсатиш;
  • Денов тумани тиббиёт бирлашмаси буюртмачилигида 735 млн. сўмлик иссиқ овқат етказиб бериш хизмати;
  • Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети буюртмачилигида 337 млн сўмлик овқатланиш хизматлари кўрсатиш;
  • Миришкор тумани ободонлаштириш бошқармаси буюртмачилигида 88 млн. сўмлик офис жиҳозлари харид қилиш;
  • “Қипчоқ йўллардан мунтазам фойдаланиш” давлат унитар корхонаси буюртмачилигида 49 млн. сўмлик қурилиш моллари сотиб олиш;
  • Ёшлар ишлари агентлиги Нарпай туман бўлими буюртмачилигида 47 млн сўмлик техник жиҳозлари харид қилиш;
  • Нарпай туман 13-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби буюртмачилигида 30 млн сўмлик қурилиш моллари сотиб олиш юзасидан ўтказилган давлат харидларида манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган.

Шунингдек:

  • Аму-Бухоро машина канали Олот туман бошқармаси буюртмачилигида 612 млн сўмлик насосларга техник хизмат кўрсатиш;
  •  Бухоро архитектура ва қурилиш техникуми буюртмачилигида 600 млн. сўмлик иссиқ овқат етказиб бериш хизматини кўрсатиш;
  •  “Ёшлик киностудияси” давлат унитар корхонаси буюртмачилигида 239 млн сўмлик монтаж-пардозлаш хизматлари кўрсатиш;
  • Пайриқ тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси буюртмачилигида 75 млн сўмлик махсус техникаларни жорий тамирлаш юзасидан ўтказилган давлат харидларида ўзаро аффилланган шахслар иштирок этганлиги маълум бўлди.

Бундан ташқари, Асака Агротехнологиялар техникуми буюртмачилигида 442 млн. сўмлик техник жиҳозларни харид қилиш юзасидан ўтказилган давлат харидларида баҳолаш жараёнида қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилган.

Агентликнинг тақдимномаларига асосан харид комиссиясининг ғолибни аниқлаш ҳақидаги баённомалари бекор қилиниб, мазкур давлат харидларининг қонунга хилоф тарзда ўтказилишининг олди олинди.

Ўрганиш ва таҳлиллар жараёнида тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Қашқадарёда 34 та сув объектлари учун 251,82 миллиард сўм маблағ йўналтирилди'ning rasmi

    Жамият 25.12.2024 12:19

    Қашқадарёда 34 та сув объектлари учун 251,82 миллиард сўм маблағ йўналтирилди

    88,3 минг гектар майдоннинг сув таъминоти ҳамда 18,8 минг гектар майдоннинг мелиоратив ҳолати яхшиланди.

    'Тошкентда машина рақами қарийб 1 млрд сўмга сотилди'ning rasmi

    Жамият 25.12.2024 12:03

    Тошкентда машина рақами қарийб 1 млрд сўмга сотилди

    Авторақам дастлаб 337 миллион 500 минг сўм бошланғич нарх билан савдога қўйилган.

    'Қозоғистонда ота-онасиз қолиб кетган ўзбекистонлик бола ватанга қайтарилди'ning rasmi

    Жамият 25.12.2024 09:48

    Қозоғистонда ота-онасиз қолиб кетган ўзбекистонлик бола ватанга қайтарилди

    Боланинг ота-онаси Қозоғистондан Қирғизистонга ўтган, бироқ қоида бузгани сабаб орқага қайта олмаган.

    'Бугун Ўзбекистонда ҳарорат 12 даража илиққача кўтарилади'ning rasmi

    Жамият 25.12.2024 08:14

    'Россиядан вояга етмаган болалар Ўзбекистонга қайтарилди'ning rasmi

    Жамият 24.12.2024 21:46

    Россиядан вояга етмаган болалар Ўзбекистонга қайтарилди

    Улар жазони ижро этиш муассасасидаги болалар уйида бўлишган.