АсосийЖамият

Ўзбекистонда пропан нархи ўсишига чеклов ўрнатилди

Сўнгги икки савдо кунида пропан нархи 15 фоиздан ортиқ қимматлашгани аниқланган.

'Ўзбекистонда пропан нархи ўсишига чеклов ўрнатилди'ning rasmi

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Республика товар хом-ашё биржасида пропан нархининг юқори чегарасини белгилади. Бу ҳақда Spot хабар бермоқда.

Қайд этилишича, қўмитанинг 5 ноябрдаги топшириғига кўра, чоршанба кунидан бошлаб суюлтирилган газ нархининг ошишига сотувчининг бошланғич нархига нисбатан 20 фоиз миқдорида чеклов(спред) жорий этилди.

Сўнгги икки савдо кунида пропан нархи 15 фоиздан кўпроққа қимматлади ва сешанба куни бир тоннаси учун 10,1 миллион сўмдан ошди. Иқтисодчи Отабек Бакировнинг таькидлашича, 5 ноябрдаги биржа савдоларида пропан нархи бир тоннаси 10 миллион сўмдан арзонроқ бўлган Аи-80 автомобиль бензинини ортда қолдирди. 

Нархларнинг ошишига таклифнинг камайиши сабаб бўлиши мумкин. Агар 1 ноябрда биржага қўйилган пропан ҳажми 2 минг тоннадан ортиқни ташкил этган бўлса, 5 ноябрда у 30 фоизга — 1,4 минг тоннагача камайган.

Spot манбаларига кўра, 6 ноябрь куни пропаннинг биржа нархи кескин пасайган, чунки суюлтирилган газнинг бошланғич нархи бозор нархидан анча паст бўлган. Шундай қилиб, нархларнинг юқори даражаси биржа котировкаларини сунъий равишда ушлаб туради, бу эса рақобатни чеклайди, чунки барча иштирокчилар рухсат этилган максимал нархни таклиф қилишлари мумкин.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонда 10 та сув омбори қурилади'ning rasmi

    Жамият 07.11.2024 21:47

    Ўзбекистонда 10 та сув омбори қурилади

    Бу бўйича Президент масъулларга топшириқ берди.

    'Тошкентда МИБ ходимлари 202,9 млрд сўмлик зарарни ундириш ишини асоссиз ёпиб юборгани аниқланди'ning rasmi

    Жамият 07.11.2024 21:02

    Тошкентда МИБ ходимлари 202,9 млрд сўмлик зарарни ундириш ишини асоссиз ёпиб юборгани аниқланди

    Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    'Энг юқори иш ҳақи Навоийда, энг ками эса Хоразмда'ning rasmi

    Жамият 07.11.2024 20:40

    Энг юқори иш ҳақи Навоийда, энг ками эса Хоразмда

    Солиқ қўмитаси саноат соҳасида ишловчиларнинг иш ҳақлари бўйича маълумот берди.

    'Энди Ўзбекистондаги мактабларда 45 та спорт тури ўргатилади'ning rasmi

    Жамият 07.11.2024 19:01

    Энди Ўзбекистондаги мактабларда 45 та спорт тури ўргатилади

    Шавкат Мирзиёев мактабларда мусиқа, жисмоний тарбия ва ҳарбий ватанпарварлик фанлари сифатини ошириш бўйича тақдимот билан танишди.

    'Сузиш спорт тури бўйича “Silk Water” халқаро турнири ўтказилади'ning rasmi

    Жамият 07.11.2024 17:06

    Сузиш спорт тури бўйича “Silk Water” халқаро турнири ўтказилади

    “Сув спорти турларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

    'Долларнинг расмий курси кўтарилди'ning rasmi

    Жамият 07.11.2024 16:19

    Долларнинг расмий курси кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини эълон қилди.