АсосийЖамият

Янги ўқув йилидан мактаб ўқувчилари қурол ишлатишга ўргатилади

ЧҚБТ фани ўқув дастурларига “Ўқотар ва пневматик спорт қуролларининг тактик-техник тавсифлари” амалий машғулотлари киритилади.

'Янги ўқув йилидан мактаб ўқувчилари қурол ишлатишга ўргатилади'ning rasmi

“Ўқ отиш спорт турларини янада ривожлантириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-381-сон, 04.11.2024) қабул қилинди. Бу ҳақида Адлия вазирлиги хабар берди.

Қарорга кўра, Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларида босқичма-босқич 10 м масофага ўқ отиш спорт базаларини ташкил этилади ҳамда уларни замонавий спорт анжомлари ва инвентарлари билан жиҳозланади.

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида “Спорт фаолияти: ўқ отиш ва стенддан ўқ отиш” бакалавриат таълим йўналиши очилади.

Шунингдек, ўқ отиш спорт турлари бўйича миллий терма жамоаларнинг тренерлари, селекционерлари, ҳакамлари ва бошқа мутахассислари касбий маҳоратини ошириб бориш мақсадида маҳаллий ва хорижий мутахассислар иштирокида семинар, тренинг ва маҳорат дарслари ўтказиб борилади.

2025 йилдан бошлаб ҳар йили::

  • ҳарбийлаштирилган ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ўртасида ўқ отиш спорт турлари бўйича “Мерган” кубоги;
  • ўқ отиш спорт турлари бўйича белгиланган ёш тоифалари ўртасида Ўзбекистон чемпионатлари ўтказилади.

Туман (шаҳар)лардаги спорт мактабларида босқичма-босқич ўқ отиш спорт турлари бўйича спорт гуруҳлари ташкил этилади.

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим муассасаларида:

  • чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқув дастурлари доирасида “Ўқотар ва пневматик спорт қуролларининг тактик-техник тавсифлари” амалий машғулотлари киритилади;
  • амалий машғулотларни ташкил этишда ҳарбий қисм, муассасалар, ҳарбий полигонларнинг ўқув-моддий базасидан фойдаланилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '2026 йилги Green Card натижалари эълон қилинди'ning rasmi

    Жамият 03.05.2025 22:10

    2026 йилги Green Card натижалари эълон қилинди

    Натижаларни расмий сайт орқали текшириш мумкин.

    '"Ҳаж — 2025" мавсуми 13 майдан бошланади'ning rasmi

    Жамият 03.05.2025 19:34

    "Ҳаж — 2025" мавсуми 13 майдан бошланади

    Бу ҳақда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси хабар берди.

    '3 май — Бутунжаҳон матбуот эркинлиги куни'ning rasmi

    Жамият 03.05.2025 18:00

    3 май — Бутунжаҳон матбуот эркинлиги куни

    Ушбу кун муносабати билан Президент матбуот котиби журналистларга табрик йўллади.

    'Тошкентда "Orlando" ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият 03.05.2025 16:59

    Тошкентда "Orlando" ёниб кетди

    Ёнғин сабаби аниқланмоқда.

    'Самарқандда ўқитувчилар ўқувчини тиз чўкиб узр сўраттирди'ning rasmi

    Жамият 03.05.2025 15:59

    'Тошкентда дарахтга урилган BYD ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият 03.05.2025 14:18

    Тошкентда дарахтга урилган BYD ёниб кетди

    Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.