АсосийЖамият

Тошкентда МИБ ходимлари 202,9 млрд сўмлик зарарни ундириш ишини асоссиз ёпиб юборгани аниқланди

Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

'Тошкентда МИБ ходимлари 202,9 млрд сўмлик зарарни ундириш ишини асоссиз ёпиб юборгани аниқланди'ning rasmi

Мансабдор шахслар томонидан жамият ва давлат манфаатларига жуда кўп миқдорда моддий зарар етказилгани аниқланди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Агентлик томонидан ўтказилган ўрганишда Мажбурий ижро бюросининг Шайхонтоҳур туман бўлими мансабдор шахслари томонидан ўз мансабига совуққонлик билан қараш, хизмат вазифаларига лоқайдлик билан муносабатда бўлиш, иш юритувидаги ижро ҳужжатларини асоссиз тамомлаш оқибатида фуқаро, жамият ва давлат манфаатларига жуда кўп миқдорда моддий зарар етказилгани аниқланди.

Хусусан, 202,9 млрд сўмлик 200 та ижро ишида қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилган.

Жумладан, Бюронинг туман бўлими иш юритувида бўлган “С.Б” МЧЖдан давлат фойдасига 19 млрд сўмлик, “П.П” МЧЖдан 179,2 млн сўм солиқ қарздорлигини ундириш тўғрисидаги ижро ишлари қонунчилик талабларига зид равишда асоссиз тугатилганлиги натижасида ушбу солиқ қарздорликлари бугунги кунга қадар ундирилмаган.

Шунингдек, “СCГ” МЧЖ дан 26,3 млрд сўм, “Р.Ф.П.” МЧЖдан 19,4 млрд сўм ва “Я.М.С.Э.Т” МЧЖдан  1,7 млрд сўм давлат фойдасига солиқ қарздорликларини ундириш тўғрисидаги ижро ишлари мазкур корхоналар фаолият юритиб келаётган манзили аниқ бўла туриб, асоссиз тамомланган.

Шу каби “П.Э.Э.С” МЧЖдан ундирувчи “Б.П.Т” МЧЖнинг фойдасига жами 1,9 млрд сўм, “М.С.” МЧЖдан ундирувчи “С.” АЖнинг фойдасига 1,1 млрд сўм қарздорликарни, қарздор Б.П.дан ундирувчи Н.Г.нинг фойдасига 332 млн сўм жиноят натижасида етказилган зарарни, қарздор  “М.Т” МЧЖдан давлат фойдасига 6,3 млрд сўм ва 331 млн сўм солиқ қарздорлигини ундириш тўғрисидаги ижро ишлари қарздорнинг номига расмийлаштирилган мол-мулклар мавжуд бўла туриб, асоссиз якунланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан ўрганиш мобайнида тўпланган ҳужжатлар асосида Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда Malibu капотида рақсга тушган эркак жазоланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:15

    Тошкентда Malibu капотида рақсга тушган эркак жазоланди

    Эркак бу ишни тренд видео олиш учун қилган.

    'Мавсум мавзуси: икки ҳудудда ОТМга ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилганлар ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:04

    Мавсум мавзуси: икки ҳудудда ОТМга ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилганлар ушланди

    Тошкент ва Фарғонада "уддабурон" ўқитувчилар ўқишга киритиш эвазига пора олаётганда қўлга тушди.

    'Тошкентда "прописка" бекор қилинадими?'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:30

    Тошкентда "прописка" бекор қилинадими?

    Ўзбекистонда яшаш ва вақтинча туриш жойи бўйича рўйхатга олишнинг ягона тартиби жорий этилди.

    'Бугун ҳарорат 40 даражагача кўтарилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:12

    Бугун ҳарорат 40 даражагача кўтарилади

    12 июль кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

    'Чиқиндидан қарзи борлар 1 августдан бошлаб “свет” учун пул тўлолмайди'ning rasmi

    Жамият 11.07.2025 20:10

    Чиқиндидан қарзи борлар 1 августдан бошлаб “свет” учун пул тўлолмайди

    Бу тартиб чиқиндини олиб кетиш хизмати учун 2025 йил 1 июлдан бошлаб шаклланган қарздорликка тааллуқли бўлади.

    '“Зомин қозон патири” патентланди'ning rasmi

    Жамият 11.07.2025 19:41

    “Зомин қозон патири” патентланди

    Патир Ўзбекистон давлат реестрида 20-географик кўрсаткич сифатида рўйхатдан ўтди.