АсосийСиёсат

Люксембургнинг Ўзбекистондаги биринчи элчиси тайинланди

Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов элчи Том Райзендан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди.

'Люксембургнинг Ўзбекистондаги биринчи элчиси тайинланди'ning rasmi

Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун Люксембургнинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланган Том Райзенни қабул қилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА.

"Том Райзен жанобларини Люксембургнинг Ўзбекистондаги биринчи Элчиси этиб тайинлангани билан табриклаймиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Дарҳақиқат, мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликнинг янги имкониятларини ўрганиш ва ҳаётга татбиқ этиш учун Ташқи ишлар вазирликлари биргаликда саъй-ҳаракатларни кучайтириши лозим. Ишбилармонлик алоқаларини ривожлантириш, савдо кўламини ошириш учун барча шароитларни яратиш, муносабатларимизнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш ва бошқа масалалар бугунги кун тартибидан ўрин олди. Жаноб Элчига юртимиздаги фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз".

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Люксембург ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1992 йил 10 июнда ўрнатилган.

    Бошқа янгиликлар