АсосийЖамият

Қашқадарёдаги хусусий клиникада 28 ёшли аёл вафот этди

Аёлнинг ангинаси шишиб кетганлиги сабабли унинг бўйинига "Цефтриаксон" ва "Дексаметазон" дори воситалари аралашмасидан инъекция юборилган.

'Қашқадарёдаги хусусий клиникада 28 ёшли аёл вафот этди'ning rasmi

Бугун, 8 ноябрь куни Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳридаги клиникаларнинг бирида 28 ёшли аёл қилинган антибиотик уколдан сўнг вафот этган айтилган хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат бўйича Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълумот берди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 6 ноябрь куни соат 11:00 атрофида Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида яшаган фуқаро 1996 йилда туғилган Б.Н. (аёл) хусусий поликлиникага ангинаси шишиб кетганлиги бўйича мурожаат қилган.

Хусусий клиниканинг лор шифокори И.Ж. томонидан аёлнинг томоғи шишиб йиринглаганлиги сабабли унинг томоқ қисмидан "Цефтриаксон" ва "Дексаметазон" дори воситалари аралашмасидан инъекция юборилганида бемор Б.Н.нинг тили тортилиб кетган. Воқеа жойида кўрсатилган ёрдамга қарамасдан беморнинг соғлиғи ёмонлашиб ҳодиса жойида вафот этган.

Воқеа содир бўлган жойга Шаҳрисабз шаҳар прокуратураси терговчиси раҳбарлигида тергов тезкор гуруҳи чиқиб, ҳодиса жойи кўздан кечирилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкент метросида ҳожатхона қуриладиган бекатлар номи маълум бўлди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2024 22:41

    Тошкент метросида ҳожатхона қуриладиган бекатлар номи маълум бўлди

    4 та метро бекатида ҳожатхоналар қурилишининг 1-босқичи бошланган.

    'Фирибгарлар телеграм орқали шахсий маълумотларга ҳужум қилмоқда'ning rasmi

    Жамият 21.11.2024 22:24

    Фирибгарлар телеграм орқали шахсий маълумотларга ҳужум қилмоқда

    Киберхавфсизлик маркази аҳолини огоҳликка чақирди.

    'Тошкентда 2 нафар сохта Ички ишлар органи ходими ушланди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2024 21:41

    Тошкентда 2 нафар сохта Ички ишлар органи ходими ушланди

    Ушбу шахсларнинг ёнидан кучли таъсир қилувчи моддага ўхшаш дорилар ҳам топилган.

    'Президент Россия делегациясини қабул қилди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2024 19:49

    Президент Россия делегациясини қабул қилди

    Учрашувда икки томонлама кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

    'Ёшларнинг спорт билан шуғулланишига шароитлар кенгайтирилади'ning rasmi

    Жамият 21.11.2024 18:04

    Ёшларнинг спорт билан шуғулланишига шароитлар кенгайтирилади

    Президент ёшларни спортга жалб этишга оид тақдимот билан танишди.

    'Фарғона халқаро аэропортида самолётларни қабул қилиш вақтинча чекланди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2024 17:55