АсосийДунё

Трамп Эронга босим ўтказмоқчи

Эрон раҳбарияти унга суиқасд уюштиришда гумонланмоқда.

'Трамп Эронга босим ўтказмоқчи'ning rasmi

Трамп санкцияларни кучайтириб, Эронга “максимал босим” ўтказишни режалаштирмоқда. Бу ҳақида Тhe Wall Street Journal нашри хабар берди.

Нашрнинг Трамп жамоасининг режалари билан таниш манбаларига кўра, у Эроннинг нефть сотишдан келадиган даромадларини минималлаштирмоқчи ва мамлакатни ҳам дипломатик, ҳам молиявий жиҳатдан изоляция қилмоқчи.

WSJ суҳбатдошлари, шунингдек, Эрон раҳбарияти Трампга суиқасд уюштиришда гумон қилинаётганини ва бу унинг сиёсатига таъсир қилишини эслатишди.

Эрон нефти импорт қилинувчи Хитой портларига санкциялар қўлланилиши мумкин. WSJ суҳбатдошларидан бири бундай чоралар Эрон нефт саноати учун ҳалокатли бўлишини айтди.

    Бошқа янгиликлар