АсосийЖамият

Пойтахтда ноқонуний реклама баннерлари демонтаж қилинмоқда

Тошкент шаҳар ҳокимлиги реклама иншоотлари эгаларини ўз рекламаларини ягона дизайн-код талабларига мувофиқлаштирган ҳолда қонунийлаштиришга чақирди.

'Пойтахтда ноқонуний реклама баннерлари демонтаж қилинмоқда'ning rasmi

Тошкент шаҳрида кўчалардаги ноқонуний реклама банерлари демонтаж қилинади. Бу бўйича Тошкент шаҳар ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилди.

Жумладан, Миробод тумани марказий кўчаларида "пойтахт ташқи қиёфаси кўркамлигини сақлаб қолишга ҳамда кўчаларда хавфсизликни оширишга йўналтирилган рейд тадбирлари" ўтказилмоқда.

Туман ҳокимлиги мутасаддилари иштирокида олиб борилаётган рейд тадбирларида Нукус, Шахрисабз, Миробод, Туркистон, Фарғона йўли ва бошқа қатор кўчаларда жойлашган кўп қаватли уйларнинг фасад қисми, пиёдалар йўлакларида ўрнатилган 100дан зиёд ноқонуний реклама ва турли эълонлар банерлари демонтаж қилинди.

"Тадбир давомида ўрнатилган реклама конструкцияларининг амалдаги нормативларга мувофиқлиги ўрганилди", – дейилади хабарда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар