АсосийЖамият

Шаҳрисабзда истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқараётган яширинча цех аниқланди

Айни пайтда жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

'Шаҳрисабзда истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқараётган яширинча цех аниқланди'ning rasmi

Шаҳрисабзда истеъмолга яроқсиз ёғ ишлаб чиқариш ҳолати фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар қилди.

Департаментнинг Шаҳрисабз шаҳар бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Кеш” МФЙда яшовчи фуқаро Н.Қ. ўзининг яшаш хонадонининг ертўласида яширин цех ташкил этиб, ёғ ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланиб, 604 литр истеъмолга яроқсиз ёғ, 320 кг. чигит, 1 дона жувоз ускунаси ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш ) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар