АсосийЖамият

Имом Термизий мероси дунё олимлари эътирофида

Имом Термизий таваллудининг 1200 йиллиги юқори савияда нишонланди.

'Имом Термизий мероси дунё олимлари эътирофида'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан жорий йилнинг октябрь ойида Имом Термизий таваллудининг 1200 йиллиги юқори савияда нишонланди. Имом Термизий илмий меросининг моҳияти ва бугунги кундаги аҳамиятини очиб бериш ҳамда кенг жамоатчиликка етказишга қаратилган тарғибот, унинг асарлари таржимаси ва нашрга тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда. 

Термизда бўлиб ўтган Имом Термизий меросини ўрганишга бағишланган “Имом Термизий илмий меросининг ислом цивилизациясида тутган ўрни” мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуман дунёнинг 10 га яқин мамлакатидан ташриф буюрган хорижий меҳмонларда илиқ таассурот қолдирди. Иштирокчилар Давлат раҳбарининг БМТнинг юксак минбаридан туриб ушбу анжуманни ўтказиш ҳақидаги ташаббуси ўз вақтида бўлгани ва бугунги кунда ҳар доимгидан ҳам долзарб аҳамият касб этаётганини алоҳида таъкидлаб ўтди. 

 Анжуманда иштирок этган Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази олим ва тадқиқотчилари Мирзо Кенжабек, Нажмиддин Фаёзий ва бошқалар ҳам ўз маъруза ва лойиҳалари билан қатнашиб, келгусида амалга оширилиши режалаштирилаётган қатор ишлар хусусида ҳам сўз юритишган.

 Имом Термизий ўзининг ҳаётини, бутун борлиғини, иқтидорини Ислом динининг ривожига, ҳадис илмининг равнақига бахшида этган. Ҳаётининг асосий қисми ҳадис тўплаш ва ривоят қилиш билан ўтган. Имом Термизий чинакам олим, зоҳид сифатида кечаю кундуз илм билан, тоат-ибодат билан машғул бўлган. Манбаларда ҳаётининг сўнгги икки йилида кўзи ожиз бўлиб қолгани ҳақида маълумотлар бор.

    Бошқа янгиликлар