АсосийСиёсат

Шавкат Мирзиёев Глобал экологик фонд бош директори ва раиси Карлос Родригес билан учрашув ўтказди

Ҳаво сифатини мониторинг қилиш бўйича минтақавий тармоқ яратиш, шунингдек, Оролбўйи ҳудудини қайта тиклаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

'Шавкат Мирзиёев Глобал экологик фонд бош директори ва раиси Карлос Родригес билан учрашув ўтказди'ning rasmi

Боку шаҳрида ўтказилаётган COP29 тадбирлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Глобал экологик фонд (ГЭФ) бош директори ва раиси Карлос Родригес билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Учрашувда жамғарма билан Ўзбекистонда иқлим барқарорлиги ва экотизимларни муҳофаза қилиш борасидаги амалий ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

ГЭФнинг мамлакатимизда биохилма-хилликни асраш, табиий ресурсларни бошқариш, иқлим ўзгаришига мослашиш лойиҳаларини амалга оширишдаги муҳим ҳиссаси мамнуният билан қайд этилди. Қўшма лойиҳалар портфели 100 миллион доллардан ошган.

Ҳаво сифатини мониторинг қилиш бўйича минтақавий тармоқ яратиш, кўкаламзорлаштириш ва экотуризмни ривожлантириш дастурларини амалга ошириш, йўқолиб бораётган ҳайвон турларини асраш, шунингдек, Оролбўйи ҳудудини қайта тиклаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Келгуси йилда Ўзбекистонда йирик халқаро тадбирлар, жумладан, Глобал экологик фонд донорлари йиғилишини ўтказиш юзасидан ҳам фикр алмашилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонда докторантлар стипендияси оширилади'ning rasmi

    Сиёсат 25.05.2026 17:01

    Ўзбекистонда докторантлар стипендияси оширилади

    Илм-фан соҳасида катта янгиликлар: Докторантлар стипендияси оширилади, бюрократия эса қисқаради.

    'Ўзбекистонда сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чоралари кучайтирилади'ning rasmi

    Сиёсат 25.05.2026 15:10

    Ўзбекистонда сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чоралари кучайтирилади

    Шавкат Мирзиёев раислигида сув фонди ерлари ҳамда сел сувларидан самарали фойдаланиш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

    'CNN телеканали Янги йил эфир дастурида Ислом цивилизацияси маркази ҳақида ҳикоя қилмоқда'ning rasmi

    Сиёсат 25.05.2026 12:35

    CNN телеканали Янги йил эфир дастурида Ислом цивилизацияси маркази ҳақида ҳикоя қилмоқда

    Халқаро CNN телеканали Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига бағишланган ярим соатлик ҳужжатли фильмни намойиш этди.

    'Мирзиёев "Марказий Осиё + Япония" мулоқотининг бизнес форумида иштирок этди'ning rasmi

    Сиёсат 25.05.2026 12:35

    Мирзиёев "Марказий Осиё + Япония" мулоқотининг бизнес форумида иштирок этди

    Форумда қўшма иқтисодий лойиҳалар тақдимот қилинди.

    'Жаҳон банки Ўзбекистонга 250 млн доллар ажратади'ning rasmi

    Сиёсат 25.05.2026 12:35

    Жаҳон банки Ўзбекистонга 250 млн доллар ажратади

    Хўш, ушбу маблағ қайси соҳаларга йўналтирилади?

    'Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоевни туғилган куни билан табриклади'ning rasmi

    Сиёсат 25.05.2026 12:35