АсосийЖамият

Алкогол ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришда электрон лицензия олинади

Бундан ташқари талабгорлар учун бошқа давлат органларидан ҳар қандай хулосалар олиш амалиёти бекор қилинган.

'Алкогол ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришда электрон лицензия олинади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикасининг “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида” 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарорига мувофиқ истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш шунингдек, алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси бўйича фаолиятини лицензиялаш тартиб-таомиллари белгиланган.

Лицензиялаш соҳасида инсон омили иштирокига чек қўйиш ҳамда барча тадбиркорлар учун соф рақобат муҳитини яратиш мақсадида лицензиялашнинг электрон тизимига ўтилди.  Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент қошидаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси Матбуот хизмати хабарига кўра, ҳозирда  лицензия талабгорлари маъмурий тўсиқ ва расмиятчиликдан тўлиқ воз кечган ҳолда тўғридан-тўғри электрон шаклда лицензия олиш учун мурожаат қилиш имконияти эга.

Бундан ташқари талабгорлар учун бошқа давлат органларидан ҳар қандай хулосалар олиш амалиёти бекор қилиниб, талабгор тадбиркор лизенциялаш жараёнини онлайн режимида кузатиш имконияти мавжуд.

Соҳада ва айнан лицензия бериш борасида шаффофликни таъминлаш, маҳсулот сифатини қатъий назорат қилиш ҳамда фаолият юритаётган корхоналарга қулайлик яратилиб,  2024 йилнинг ўтган даврида  истеъмол этил спирти алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳамда улгуржи савдоси билан шуғуллуниш учун лицензия ахборот тизими орқали жами 151 та мурожаат келиб тушган.  Шундан 119 таси ижобий ечимини топган, 24 таси белгиланган талаблар  бўйича тўлиқ маълумотлар киритмаганлиги сабабли рад этилган. Ҳозирда ушбу мурожаатларнинг 4 таси ўрганиш жараёнида.

Маълумот ўрнида, тадбиркорлик субъектлари алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда улгуржи савдоси фаолиятини амалга оширишда қуйидаги йўналишларда лицензияга эга бўлиш имконияти мавжуд:

ректификатланган истеъмол этил спиртини, шу жумладан, узум, резавор мева, шунингдек, вино спиртини, узум ва резавор мевадан тайёрланган спирт хом ашёсини ишлаб чиқариш;

техник этил спиртини, эфироальдегидли фракцияни (этил спиртининг бош фракциясини) ишлаб чиқариш; 

узум, вино, коньяк, виски, ром, резавор мева ва кальвадос дистиллятини ишлаб чиқариш;

ароқ, шу жумладан, узум ва мева ароғини, шунингдек, ликёр-ароқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш; 

коньяк, коньяк ичимлигини, бренди, виски, ром, кальвадосни ишлаб чиқариш;

узум ва резавор мева виносини, кўпикланадиган ва газли винони ишлаб чиқариш; 

ўткирлиги 7,0 фоиздан 22 фоизгача бўлган вино ичимликларини ишлаб чиқариш; 

узум ва резавор мевадан тайёрланган вино материалларини ишлаб чиқариш;

тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш;

алкоголь маҳсулотлари улгуржи савдоси фаолияти учун лицензия.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар