Вилоят ЙҲХБ хабар берига кўра, ЙТҲ 14 ноябрь куни Самарқанд шаҳарининг «Камолиддин Беҳзод» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи А.Темур кўчасида содир бўлган.
Ҳайдовчи Ф.С. бошқарувида бўлган "ISUZU" русумли жамоат транспортини бошқариб кетаётиб, Самарқанд шаҳар ХТБга қарашли 12-сонли умумтаълим мактаби яқинида йўлни ўнг томонидан ўчап томонига кесиб ўтаётган вояга етмаган пиёдани уриб юборган.
Йўл транспорт ҳодисаси оқибатида пиёда воқеа жойида вафот этган.Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ф.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.
Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.