АсосийМаданият

9 ойда Ўзбекистондаги музейларга 3 млн.дан ортиқ маҳаллий ва хорижий сайёҳлар ташриф буюрди

8 366 та маданий мерос объекти миллий рўйхатга киритилган.

'9 ойда Ўзбекистондаги музейларга 3 млн.дан ортиқ маҳаллий ва хорижий сайёҳлар ташриф буюрди'ning rasmi

2024 йилнинг 9 ойи давомида мамлакатимиз музейларига жами 3 004 549 нафар маҳаллий ва хорижий сайёҳлар ташриф буюрди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Маданий мерос агентлиги ахборот хизмати раҳбари Моҳинур Имомова маълум қилди.

Музейларга маҳаллий ва хорижий сайёҳларни кенг жалб қилиш мақсадида 27 та музейда совғалар ва сувенир дўкони, ҳунармандлар устахонаси ва савдо шохобчалари, онлайн дўконлар, рассомлар, артистлар ва фольклор жамоалари, ҳунармандлар учун ҳамда фотосессия учун махсус ҳудудлар ташкил этилди.

Музейларга инклюзив шарт-шароитлар яратиш мақсадида 53 та музейда пандус йўлакчаси, 9 та музейда кўтарилиш воситаси (лифт) ўрнатилди ва 35 га яқин музейларда аудиогидлар ташкил этилди.

2024 йилнинг тегишли даври давомида маданий бойликларни олиб чиқилиши учун расмийлаштирилган сертификатлар сони 918 тани, унга асосан республикадан олиб чиқишга рухсат берилган ашёлар сони 10,980 тани, маданий бойликларни вақтинча олиб чиқишга берилган сертификатлар сони эса 34 тани, предметлар сони 369 тани ташкил этди. 

2024 йил 1 сентябрь ҳолатига кўра республика ҳудудида жами ҳисобда 8 366 та (7836 та давлат мулки, 530 та хусусий мулк) маданий мерос объекти Вазирлар Маҳкамасининг 846-сонли қарорига асосан миллий рўйхатга киритилиб, ушбу рўйхат қайта шакллантирилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Эндиликда кино, сериал ва қўшиқлар “маънавият экспертизаси”дан ўтказилади'ning rasmi

    Маданият 11.11.2024 18:17

    Эндиликда кино, сериал ва қўшиқлар “маънавият экспертизаси”дан ўтказилади

    Медиа маҳсулотларида давлат сиёсати, давлат рамзларига зид, ахлоқсизлик, беҳаёликни тарғиб этувчи ҳолатлар мавжуд ёки йўқлиги ўрганиб борилади.

    'Чолиқуши Тошкентга келди'ning rasmi

    Маданият 10.11.2024 18:38

    Чолиқуши Тошкентга келди

    Тошкентда "Ўзбекистонда Туркия киноси ҳафталиги" бўлиб ўтди.

    'Тожикистонда Амир Темур ҳаёти ҳақида ўзбек тилида битилган қўлёзма топилди'ning rasmi

    Маданият 10.11.2024 10:53

    Тожикистонда Амир Темур ҳаёти ҳақида ўзбек тилида битилган қўлёзма топилди

    Бу ҳақда Тожикистон миллий университети профессори, филология фанлари доктори, Навоийшунос олим Бадриддин Мақсудов ўз маърузасида маълум қилди.

    '"Шартларга риоя қилмаган санъаткорларнинг лицензияси тўхтатилади"'ning rasmi

    Маданият 29.10.2024 11:45

    "Шартларга риоя қилмаган санъаткорларнинг лицензияси тўхтатилади"

    “Ўзбекконцерт” хабардор қилмай хорижда концерт бераётган хонандаларни огоҳлантирди.

    'Асрларни боғлаган мерос: кашфиётлар, ҳайратлар ва мақсадлар'ning rasmi

    Маданият 26.10.2024 17:04

    Асрларни боғлаган мерос: кашфиётлар, ҳайратлар ва мақсадлар

    Тошкентда халқаро маданий мерос ҳафталиги бўлиб ўтди.

    'Ислом цивилизацияси маркази Йўл харитаси лойиҳаларининг тасдиқланиши кутилмоқда'ning rasmi

    Маданият 25.10.2024 11:14

    Ислом цивилизацияси маркази Йўл харитаси лойиҳаларининг тасдиқланиши кутилмоқда

    Тошкентда Ўзбекистон маданий мерос ҳафталигининг якуний пленар мажлиси бўлиб ўтмоқда