Айни пайтда Халқ депутатлари Янгийўл шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда. Унда ҳудуддан сайланган депутатлар, шаҳар ҳуқуқ-тартибот органлари, ҳудуддаги корхона ва ташкилот раҳбарлари, фаоллар қатнашмоқда.
Сессия ишида вилоят ҳокимининг Султанов Дилшод Шухратовични шаҳар ҳокими лавозимидан озод этиш тўғрисидаги қарори тасдиқланди.
Унинг ўрнига Раимов Равшан Исакджанович – Янгийўл шаҳри ҳокими этиб тайинланди.
Р. Раимов 1976-йил Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. Мутахассислиги-иқтисодчи.
У фаолияти давомида Давлат солиқ тизимида бир қатор раҳбарлик лавозимларда, шунингдек, 2020-2023-йилларда Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаган.
Тайинловга қадар, Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.