АсосийЖАМИЯТ

Халқаро бағрикенглик куни муносабати билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

Бир гуруҳ етук уламолар, атоқли арбоблар, диний соҳа раҳбарлари, халқаро ташкилотлар вакиллари ҳамда хорижий олимларга “Диний бағрикенглик” кўкрак нишони топширилди.

'Халқаро бағрикенглик куни муносабати билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди'ning rasmi

16-ноябр – Халқаро бағрикенглик куни муносабати билан пойтахтимиздаги “Wyndham Tashkent” меҳмонхонасида бир гуруҳ етук уламолар, атоқли арбоблар, диний соҳа раҳбарлари, халқаро ташкилотлар вакиллари ҳамда хорижий олимларга “Диний бағрикенглик” кўкрак нишони топширилди.

Тадбирда турли вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари ва диний конфессия вакиллари, миллий маданий марказлар фаоллари, юртимизда миллатлараро дўстлик ва диний бағрикенглик ришталарини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшаётган ҳамюртларимиз ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этган.

Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ директори Акмал Саидов, “Нуроний” жамғармаси республика бошқаруви раиси, сенатор Содиқжон Турдиев, Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази директори Фирдавс Абдухолиқов каби диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларга ҳисса қўшиб келаётган ташкилотлар вакиллари ва фаоллар ҳам мазкур мукофот билан тақдирланди.

Ушбу кўкрак-нишони диний-маърифий соҳанинг самарадорлигини ошириш, фуқароларнинг виждон эркинлиги кафолатларини таъминлаш, динлараро ва конфессиялараро тотувлик ва бағрикенгликни мустаҳкамлашга ҳисса қўшган шахсларни тақдирлаш мақсадида таъсис этилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Суд тизимида коррупцияга қарши янги тузилма ташкил этилиши мумкин'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 17:25

    Суд тизимида коррупцияга қарши янги тузилма ташкил этилиши мумкин

    Президент Шавкат Мирзиёев судларда комплаенс назорати тизими самарадорлигини оширишга оид тақдимот билан танишди.

    'Қашқадарёдаги газ қуйиш шохобчасидаги портлаш оқибатида 6 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 12:24

    Қашқадарёдаги газ қуйиш шохобчасидаги портлаш оқибатида 6 киши ҳалок бўлди

    Ҳодиса ҳақида 8 июнь куни соат 13:50 да вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.

    'Қримда йўловчи поезди дрон ҳужумига учради'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 12:21

    Қримда йўловчи поезди дрон ҳужумига учради

    Ҳодиса вақтида поезддаги йўловчилар орасида жабрланганлар бўлмаган.

    'Қашқадарёда газ қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 10:47

    Қашқадарёда газ қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлди

    Ҳозирча ҳодиса оқибатида жабрланганлар бор-йўқлиги ҳақида расмий маълумот берилмаган. Масъул идоралар воқеа сабаблари ва оқибатларини ўрганмоқда.

    'Синдоров ва Асаубаева Монакодаги “Формула-1” пойгасида кўриниш берди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 09:45

    Синдоров ва Асаубаева Монакодаги “Формула-1” пойгасида кўриниш берди

    22 ёшли Бибисара Асаубаева яқинда Норвегиянинг Осло шаҳрида ўтказилган нуфузли шахмат турнирида ғолиб чиқиб, мусобақа тарихидаги энг ёш чемпионга айланган.

    'Ўзбекистонда қурилиш компаниялари устидан шикоятлар кескин кўпайди'ning rasmi

    ЖАМИЯТ Бугун 09:36

    Ўзбекистонда қурилиш компаниялари устидан шикоятлар кескин кўпайди

    2025 йил давомида мазкур йўналишда 1 706 та мурожаат келиб тушган бўлса, 2026 йилнинг биринчи чорагидаёқ уларнинг сони қарийб мингтага етган.