АсосийЖамият

Самарқандда диний экстремистик материалларни тарқатган 19 ёшли йигит қамалди

Суд ҳукми билан унга 3 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

'Самарқандда диний экстремистик материалларни тарқатган 19 ёшли йигит қамалди'ning rasmi

Самарқанд вилояти Нуробод туманида яшовчи йигит диний экстремистик мазмундаги материалларни тарқатгани учун судланди. Бу ҳақда "Zamon" информацион дастури хабар берди. 

Таъкидланишича, у Telegram`да гуруҳ очиб, интернетдан юклаб олинган диний мазмундаги мусиқаларни жойлаб борган. Ушбу гуруҳга қарийб 1,5 йил давомида экстремистик ва ақидапарастлик ғоялари акс этган нашидaлар юборилган.

"Бу қўшиқларни турли каналларда эшитиб қолганман. Ўзимга ёққани учун маъносини тушунмасдан гуруҳга жойлаганман. Араб тилини умуман билмайман, фақат қўшиқ оҳанги ёққан", — деб таъкидлаган судланувчи.

Судланувчи томонидан юритиб келинган гуруҳ кўздан кечирилганда, унда 5 та диний мазмундаги нашидалар борлиги ва уларнинг барчаси йигитга тегишли телефондан юборилгани аниқланган.

Йигит суддан енгиллик сўраб, қилмишидан пушаймонда эканини таъкидлаган. У Жиноят кодексининг 244−1-моддаси 3-қисми "г" бандида (Oммавий ахборот воситаларидан ёхуд телекоммуникация тармоқларидан, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиб, жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли топилган ва 57-модда (Енгилроқ жазо тайинлаш) татбиқ этилган ҳолда 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Янгийўлда 5 туп дарахтни кесиб ташлаган шахс аниқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:47

    Янгийўлда 5 туп дарахтни кесиб ташлаган шахс аниқланди

    У 2 туп қайрағоч ва 3 туп ёнғоқ дарахтини кесиш орқали табиатга 533 млн сўм зарар етказган.

    'Халқаро бағрикенглик куни муносабати билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:13

    Халқаро бағрикенглик куни муносабати билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

    Бир гуруҳ етук уламолар, атоқли арбоблар, диний соҳа раҳбарлари, халқаро ташкилотлар вакиллари ҳамда хорижий олимларга “Диний бағрикенглик” кўкрак нишони топширилди.

    'Кўп квартирали уйларни бошқарувчи компаниялар томонидан асоссиз қарздорликлар ҳисобланаётганлиги маълум бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:22

    Кўп квартирали уйларни бошқарувчи компаниялар томонидан асоссиз қарздорликлар ҳисобланаётганлиги маълум бўлди

    Кўп квартирали уйни бошқарувчи ташкилотлар фаолияти ўрганилганда шартномаларда қонундан ташқари асоссиз  шартлар белгиланганлиги аниқланди.

    'Янгийўл шаҳрига янги ҳоким тайинланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:38

    Янгийўл шаҳрига янги ҳоким тайинланди

    Тайнловга қадар у Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.

    'БМТ Оролбўйида экологик вазиятни яхшилаш бўйича 6 йиллик иш натижаларини тақдим этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:02

    БМТ Оролбўйида экологик вазиятни яхшилаш бўйича 6 йиллик иш натижаларини тақдим этди

    Орол денгизи траст фондининг олти йиллик самарали лойиҳалари 293 000 дан ортиқ кишига фойда келтирган.