АсосийЖамият

Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилмоқда

Ҳарорат 20 даражагача кўтарилади.

'Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилмоқда'ning rasmi

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Тошкент вилоятида  эрталаб баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Айрим жойларига туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 15-20° илиқ бўлади.

Пойтахтимизда эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди.  Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 18-20° илиқ бўлади. 

Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Айрим жойларига туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 5-10° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар