АсосийЖамият

“Тошкент — Бухоро — Тошкент” йўналишида янги поезд қўйилади

Ҳозирда поезд мазкур йўналишда синовдан ўтказиш жараёнида.

'“Тошкент — Бухоро — Тошкент” йўналишида янги поезд қўйилади'ning rasmi

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 33 йиллиги муносабати билан янги поезд қўйилиши режалаштирилган. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ матбуот хизмати хабар қилди.

Мазкур дизел поезди “Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи” АЖ ва “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ шартномаси асосида қурилган бўлиб, таркиби 12 та вагондан иборат, бундан 2 та ВИП, 4 та бизнес, 4 та эконом, 1 та ресторан ва 1 та дизел вагонлари бор. (Бизнес-класс ўриндиқлари йўналиш бўйича ўзгаради). Ҳозирда поезд мазкур йўналишда синовдан ўтказиш жараёнида.

Поезд ҳаракат вақти 6 соатдан иборат бўлиб, 592 км масофани босиб ўтади. Янги дизел поезди синови якунлангач, яқин кунларда йўловчиларга фойдаланиш учун топширилади.

Вагонлар афзалликлари уларнинг қулайлигидан ташқари, ёзда совутиш тизими бошқа вагонлардан фарқли равишда улар тўхтаб турганда ҳам ишлашда давом этади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентдаги МЧЖ 7,5 млрд сўмлик электр энергиясидан ўғринча фойдалангани аниқланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:41

    'Тошкентдаги кафеда маст эркак икки кишини шиша билан урди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:39

    'Қашқадарёда Isuzu 95 бош қўйни уриб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:17

    Қашқадарёда Isuzu 95 бош қўйни уриб кетди

    Юзга яқин қўй икки кишига тегишли бўлган.

    'Уй шароитида тирик пилла етиштираётганлар даромад солиғидан озод қилинади'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:37

    'Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:05

    'Жиззахда келин қайнонасини калтаклагани айтилмоқда'ning rasmi

    Жамият 17.11.2024 22:03

    Жиззахда келин қайнонасини калтаклагани айтилмоқда

    Ҳолат бўйича расмий маълумот берилди.