АсосийЖамият

Тошкентдаги кўп қаватли уйдаги хонадонда ёнғин содир бўлди

Ёнғин сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.

'Тошкентдаги кўп қаватли уйдаги хонадонда ёнғин содир бўлди'ning rasmi

Бугун, 18 ноябр куни соат 14:06 да Тошкент шаҳар Яккасарой тумани “Абдулла Қаҳҳор” МФЙ, Шота Руставели кўчасида жойлашган, кўп қаватли уйдаги хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақида Тошкент шаҳар ФВБ хабар берди. 

Ёнғин-қутқарув экипажлари соат 14:12 да воқеа жойига етиб бориб, соат 14:21 да қуршаб олинган ва соат 14:24 да ўчирилган. 

Ёнғин сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда. 

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

    Бошқа янгиликлар