Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Андижондаги "Бобур" шоҳ кўчасида жойлашган чорраҳада кўприк қурилмоқда.
Таъкидланишича, шоҳ ва шоир Бобур хотирасига атаб, барпо этилган майдон эса янги қурилаётган кўприк яқинида жойлашган. Шу сабаб лойиҳа қурилиши якунлангач, майдоннинг бир қисми кўприк остида қолади.
Мазкур масала юзасидан илмий кенгаш вакиллари, Бобуршунослар ҳамда Андижон оқсоқоллари бошчилигида ўтказилган муҳокама хулосасига кўра, Бобур ҳайкали унинг ўзи туғилиб ўсган "Эски шаҳар" ҳудудидаги "Регистон" майдонига кўчирилади.
Ҳозирда бу режани амалга ошириш учун катта тайёргарликлар кўрилмоқда.