АсосийСиёсат

Келгуси 5 йилда аҳолимиз 40 миллиондан ортиши кутилмоқда — Президент

Бош вазир лавозимига тавсия этиладиган номзод қатор масалалар ижросини таъминлаш юзасидан ўз дастурини тақдим этиши кераклиги қайд этилди.

'Келгуси 5 йилда аҳолимиз 40 миллиондан ортиши кутилмоқда — Президент'ning rasmi

Президент Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги нутқида жаҳон миқёсида ҳукм сураётган бугунги ўта кескин ва оғир шароитда юртимизда тинчлик ва ҳамжиҳатликни сақлаб, иқтисодиётимизда барқарор ўсишни таъминлаб, мана шундай марраларга эришиш осон бўлмаганини таъкидлади.

Келгуси 5 йилда аҳолимиз сони 40 миллиондан ортиши кутилмоқда. Бундай демографик ўсиш, албатта, катта имконият, лекин, шу билан бирга бу ҳолат олдимизга янги-янги, ўткир вазифаларни қўйиши ҳам шубҳасиз.

Айниқса, камбағалликни қисқартириш, экология, энергетика, транспорт, йўл, ичимлик суви таъминоти, аҳолини уй-жой билан таъминлаш каби муҳим соҳаларда халқимизнинг талаб ва эҳтиёжлари тобора ўсиб бораётгани таъкидланди.

Шундай долзарб муаммоларга самарали ечимлар топиб, янгича фаолият олиб бориш Ҳукумат учун жиддий синов бўлиши табиий.

Бугун Бош вазир лавозимига тавсия этиладиган номзод ана шу масалаларнинг барчасини ҳисобга олиб, уларнинг ижросини таъминлаш юзасидан ўз дастурини тақдим этиши кераклиги қайд этилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистоннинг Туркманистондаги янги элчиси тайинланди'ning rasmi

    Сиёсат 29.11.2024 09:34

    Ўзбекистоннинг Туркманистондаги янги элчиси тайинланди

    Равшанбек Алимов бунга қадар Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси вазифасида ишлаган.

    'Италия элчиси Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлади'ning rasmi

    Сиёсат 27.11.2024 09:16

    Италия элчиси Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлади

    Элчи Агостино Пинна билан хайрлашув учрашуви ўтказилди.

    'Дунёда 2000 йилдан бошлаб оналар ўлими учдан бир қисмга камайди'ning rasmi

    Сиёсат 26.11.2024 09:25

    Дунёда 2000 йилдан бошлаб оналар ўлими учдан бир қисмга камайди

    Ўзбекистон делегацияси "Пекин+30" шарҳи бўйича Осиё-Тинч океани вазирлар конференциясида иштирок этди

    'Солиқ соҳасида Америка компаниясининг илғор  технологиялари ўрганилади'ning rasmi

    Сиёсат 25.11.2024 11:01

    'Ўзбекистон—Хитой ўртасида виза тартиби янада эркинлаштирилиши кутилмоқда'ning rasmi

    Сиёсат 25.11.2024 09:25

    Ўзбекистон—Хитой ўртасида виза тартиби янада эркинлаштирилиши кутилмоқда

    Хитойнинг виза сиёсати, икки мамлакат фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш хусусида фикр алмашилди.

    'Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчиси Нидерландияда ҳам элчи этиб тайинланди'ning rasmi

    Сиёсат 22.11.2024 07:46