Жозеп Боррел бу маррага "кутилганидан бир неча ой кечроқ" эришилганини тан олди, дея хабар бермоқда zamon.uz.
Дастлаб Брюссел 2024 йил март ойи охиригача Украинага бир миллион артиллерия снарядларини етказиб беришни режалаштирган эди. Бироқ, бу вақтга келиб, керакли миқдорнинг ярмидан бир оз кўпроғи етказиб берилган.
"Биз Киевни снарядлар билан таъминлашни давом эттирамиз, чунки Россия Шимолий Корея ва Эрондан катта миқдорда ўқ-дорилар ва ракеталарни олишда давом этмоқда", — деди Боррел.