Саттаров Санжар Садиқович "Тошшаҳартрансхизмат" акциядорлик жамияти бошқарув раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
С.Саттаров 1979 йил 15 ноябрда Бухоро вилоятида туғилган. 2001 йилда Тошкент автомобил ва йўллар институтининг бакалавр босқичини, 2005-йилда Тошкент автомобил ва йўллар институтида магистратура босқичини автотранспорт воситаларидан фойдаланиш, автотранспортда халқаро юк ташиш йўналишини тамомлаган.
Тайинловга қадар у Ўзбекистон автомобил транспорти агентлигининг турли лавозимларида, Транспорт вазирлиги тасарруфидаги “Uzautotrans Service” МЧЖ бош директори, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси бошлиғи ўринбосари ҳамда Транспорт назорати инспекцияси Автомобил ва сув транспортида назорат бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.






