АсосийСиёсат

Ўзбекистон—Хитой ўртасида виза тартиби янада эркинлаштирилиши кутилмоқда

Хитойнинг виза сиёсати, икки мамлакат фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш хусусида фикр алмашилди.

'Ўзбекистон—Хитой ўртасида виза тартиби янада эркинлаштирилиши кутилмоқда'ning rasmi

Ўзбекистон элчихонаси дипломатлари ва Хитой Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик департаменти вакиллари ўртасида учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА.

Хитой ТИВ Консуллик департаментининг Виза сиёсати ва ишлари бошқармаси директори Сон Шию билан консуллик – ҳуқуқий соҳадаги икки томонлама ҳамкорликка оид кенг кўламли масалалар муҳокама қилинди.

Музокаралар чоғида, Хитойнинг виза сиёсати, икки мамлакат фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда Ўзбекистон – Хитой ўртасидаги соҳага оид меъёрий-ҳуқуқий базани кенгайтириш хусусида фикр алмашилди.

Хитой томонига сўнги йилларда мамлакатимизда туризмни ривожлантириш, тадбиркорлик, бизнес ва хорижий инвесторлар учун яратилаётган қулай шарт-шароитлар ҳамда ва бу борада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди.

Ҳукуматимиз томонидан Ўзбекистон ва дунёнинг бошқа мамлакатлари ўртасида визаларни либераллаштиришга устувор масала сифатида қаралаётгани таъкидланиб, бу борада эришилган ижобий натижаларга тўхталиб ўтилди.

Ўзбекистон томони учун келгусида ҳам консуллик – ҳуқуқий соҳадаги ҳамкорликнинг устувор йўналишларидан бири хорижий давлатлар билан виза тартибини янада эркинлаштириш, хусусан, виза талабларидан ўзаро озод этиш тўғрисида келишувларга эришиш ҳисобланиши айтиб ўтилди.

Томонлар, ўзаро самарали ҳамкорлик натижасида икки мамлакат фуқаролари алмашинувини кенгайтириш ва туризм соҳасини изчил ривожлантиришдан бирдек манфаатдор эканлигини қайд этдилар.

Бошқарма директори Сон Шию Ўзбекистондаги сиёсий, иқтисодий ижобий ўзгаришлар, айниқса, сўнги йилларда дунё мамлакатлари билан визаларни либераллаштириш борасида олиб борилган самарали натижаларни юқори баҳолаб, Хитой томони ҳам ушбу йўналишдаги ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдорлигини билдирди.

Соҳага оид олдинда турган масалаларни биргаликда ҳал этишга келишиб олинди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Шавкат Мирзиёев Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди'ning rasmi

    Сиёсат 01.07.2025 21:20

    Шавкат Мирзиёев Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди

    Давлатимиз раҳбари спорт федерациялари фаолиятини самарали ташкил этиш, ҳудудларда соҳа инфратузилмасини яхшилаш, спортчи ва мураббийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича кўрсатмалар берди.

    'Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга кетмоқчи...'ning rasmi

    Сиёсат 01.07.2025 20:10

    Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга кетмоқчи...

    Ташрифдан кўзланган мақсад нима?

    'Шавкат Мирзиёев рақамли технологиялар, сунъий интеллект ва телекоммуникация соҳаларидаги режалар тақдимоти билан танишди'ning rasmi

    Сиёсат 01.07.2025 19:27

    Шавкат Мирзиёев рақамли технологиялар, сунъий интеллект ва телекоммуникация соҳаларидаги режалар тақдимоти билан танишди

    “Электрон ҳукумат ривожланиш индекси”да камида 55-ўринга кўтарилиши учун ишлаб чиқилган қатор ҳужжат лойиҳалари кўриб чиқилди.

    'Қурилиш ойналарини қайта ишлаш учун утилизация йиғими жорий этилмоқда'ning rasmi

    Сиёсат 01.07.2025 18:49

    Қурилиш ойналарини қайта ишлаш учун утилизация йиғими жорий этилмоқда

    Қонун лойиҳасини тайёрлашда Россия Федерацияси, Беларус ва Қирғизистон тажрибаси ўрганилган.

    'Ўзбекистон Хитойга газ экспортини йил бошидан буён 70 фоизга оширди'ning rasmi

    Сиёсат 01.07.2025 18:38

    Ўзбекистон Хитойга газ экспортини йил бошидан буён 70 фоизга оширди

    Ўзбекистон январь-май ойларида 261,85 млн долларлик газ экспорт қилган.

    'Маҳаллада битта боланинг нотўғри йўлга кириши ҳам фавқулодда ҳолат бўлиши керак — Шавкат Мирзиёев'ning rasmi

    Сиёсат 30.06.2025 16:12

    Маҳаллада битта боланинг нотўғри йўлга кириши ҳам фавқулодда ҳолат бўлиши керак — Шавкат Мирзиёев

    Президент ёшлар билан учрашувида янги сайланган маҳалла раисларига мурожаат қилди.