Ўзгидромет хабарига кўра, Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ҳаво илиқ бўлади. 25-27 ноябр кунлари ҳарорат асосан кечалари 2-7 даража илиқ, кундуз кунлари 15-20 дарада илиқ, жанубда кечалари 7-12 даража илиқ, кундуз кунлари 17-22 даража илиқ атрофида бўлади. Фақат Қорақалпоғистон Республикасида совуқ об-ҳаво сақланиб туради, ҳарорат кечалари 2-7 даража совуқ бўлади, кундуз кунлари эса ҳарорат 7-12 даража илиқдан ошмайди.
Ушбу кунларда республика бўйича қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Тошкент вилоятининг айрим жойларида 26 ноябрь куни кечаси ва эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин.
Ҳафтанинг иккинчи ярмида Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан нам ҳаво кириб келиши бошланади.
28-29 ноябрда республиканинг кўпчилик вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, фақат Фарғона водийси вилоятларида ва 28 ноябрда Тошкент, Сирдарё вилоятларида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
Ёмғир ёғиши илиқ об-ҳавода кузатилади, 28 ноябрда ҳарорат кечаси 7-10 даража илиқ, кундузи 17-20 даража илиқ атрофида бўлади. 29 ноябрда ҳароратнинг пасайиши бошланади, кундуз кунги ҳарорат 10-13 даража илиқни ташкил этади.
Республиканинг айрим жойларига туман тушади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 28-29 ноябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди.
28 ноябрда Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида, 28-29 ноябрда республиканинг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.
Пойтахтимизда: 25-28 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат асосан кечалари 4-7 даража илиқ, 28 ноябрда 7-10 даража илиқ, кундуз кунлари 17-20 даража илиқ бўлади.
29 ноябрда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ҳарорат кечаси 7-10 даража илиқ, кундузи 10-13 даража илиқ бўлади.
Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан бироздан ўртача тезликгача эсади.