АсосийЖамият

Тошкентда қалбаки 1 400 АҚШ долларини банкоматдан алмаштирган шахслар ушланди

Банкоматдан жами 28 дона 50 АҚШ долларлик қалбаки купюраларни миллий валюта сўмга айирбошлаб олганликлари аниқланган.

'Тошкентда қалбаки 1 400 АҚШ долларини банкоматдан алмаштирган шахслар ушланди'ning rasmi

Тошкент шаҳрида қалбаки 1 400 АҚШ долларини банкоматдан алмаштирган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар қилди.

Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан “Ипак Йўли” АИТБ Чилонзор филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаролар Т.Т. (муқаддам судланган), Н.О., ва А.Ш. ушбу банк филиалига тегишли банкоматдан жами 28 дона 50 АҚШ долларлик қалбаки купюраларни миллий валюта сўмга айирбошлаб олганликлари аниқланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар