АсосийЖамият

Қорақалпоғистонда 3 та буғуни ўлдиришда гумондорлар қўлга олинди

Улар Ўзбекистон ҳайвонот дунёсига жами 3 млрд 375 млн сўмлик моддий зарар етказилган.

'Қорақалпоғистонда 3 та буғуни ўлдиришда гумондорлар қўлга олинди'ning rasmi

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тасарруфидаги Қуйи Амударё давлат биосфера резервати ходимлари томонидан 3 бош Бухоро буғуси овланганлиги аниқланди. Ҳолат Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани ИИБ томонидан ўрганилди.

Ўрганиш давомида битта эркак ва иккита урғочи буғулар ов милтиғи билан ўлдирилганлиги маълум бўлди. Ҳодиса жойи кўздан кечирилганида резерватнинг захира ерларидан 2 та ов милтиғи ўқ дорисининг пластик бўлаклари, қонга ўхшаш қизил доғлар ва ов милтиғи топилди. Ов милтиғи ашёвий далил сифатида олинди.

Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган Бухоро буғулари ўлдирилиши натижасида ҳайвонот дунёсига жами 3 млрд 375 млн сўмлик моддий зарар етказилган. 

Ҳолат юзасидан фуқаро M.K. Жиноят кодексининг 202-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда гумон қилиниб, қўлга олинди. Ҳозирда Беруний тумани ИИБ тергов бўлинмаси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, терговолди текиширув ишлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонда Қурбон ҳайити намози ўқилиш вақтлари эълон қилинди'ning rasmi

    Жамият 25.05.2026 17:55

    Ўзбекистонда Қурбон ҳайити намози ўқилиш вақтлари эълон қилинди

    Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати маълум қилди.

    'Uzbekistan Airways ички рейслар бўйича янги қоидаларни жорий этмоқда'ning rasmi

    Жамият 25.05.2026 12:35

    Uzbekistan Airways ички рейслар бўйича янги қоидаларни жорий этмоқда

    Янги тартиб ва қоидалар бўйича маълумот берилди. Эндиликда...

    'Сирдарёда ЙПХ ходими машинада аёлни уриб ўлдиргани айтилмоқда'ning rasmi

    Жамият 25.05.2026 12:35

    Сирдарёда ЙПХ ходими машинада аёлни уриб ўлдиргани айтилмоқда

    Сирдарё вилоятида йўл-патруль хизмати ходими иштирокида содир бўлган ЙТҲ оқибатида 38 ёшли аёл ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда.

    'Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ҚҚС "нол" ставкаси жорий қилинди'ning rasmi

    Жамият 25.05.2026 12:35

    'Янги йилнинг илк кунида Ўзбекистонда 1100 нафарга яқин чақалоқ туғилди'ning rasmi

    Жамият 25.05.2026 12:35

    Янги йилнинг илк кунида Ўзбекистонда 1100 нафарга яқин чақалоқ туғилди

    1 январь куни Ўзбекистонда 1094 нафар чақалоқ дунёга келган бўлиб, энг кўп туғилиш Фарғона вилоятида қайд этилди.

    'Байрам кунларида Тошкент метроси ва автотураргоҳлар иш тартиби ўзгаради'ning rasmi

    Жамият 25.05.2026 12:35

    Байрам кунларида Тошкент метроси ва автотураргоҳлар иш тартиби ўзгаради

    Янги йил арафасида метро узайтирилган режимда ишлайди, автотураргоҳлар эса бир неча кун бепул бўлади.