АсосийЖамият

Ўзбекистонда йил бошидан буён 82 нафар фуқаро газ сабаб вафот этди

Яна 80 киши эса турли даражадаги тан жароҳатлари олган.

'Ўзбекистонда йил бошидан буён 82 нафар фуқаро газ сабаб вафот этди'ning rasmi

Жорий йил бошидан буён газдан фойдаланишда қоидаларга амал қилинмагани оқибатида республикада 74 та хавфли ҳолат қайд этилган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда "Ҳудудгазтаъминот" АЖ бошқарма бошлиғи Абдусаттор Қаюмов маълум қилди.

Маълум қилинишича, жорий йил бошидан бугунги кунга қадар Республика бўйича газ билан боғлиқ жами 74 та ҳолат содир бўлди. Бунинг оқибатида 82 нафар фуқаро вафот этган. Бундан ташқари 80 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олди.

Айрим ҳолатларда эса дудбурон носозлиги оқибатида оиланинг барча аъзолари ис газидан захарланиб, вафот этди.

Газ билан боғлиқ кўнгилсиз ҳолатлар сони 2023 йилнинг шу даври билан таққослаганда нисбатан камайган. 2023 йилда газ билан боғлиқ жами 86 та ҳолат содир бўлиб, унда 88 киши вафот этган, 119 нафари турли даражадаги тан жароҳатлар олган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар