Шу йилнинг 17 ноябр куни Бухоро вилоятининг Жондор туманидаги қишлоқлардан биридаги оилада газ портлаши юз берди.
Ҳодиса оқибатида оиланинг 4 нафар аъзоси: эр-хотин ва уларнинг икки нафар қизи куйиш жароҳатини олиб, РШТЁИМ Бухоро филиалига олиб борилган. Ота ва она 75 фоиздан юқори куйиш жароҳатлари оқибатида вафот этган. Қизлари куйиш жароҳати билан шифохонага олиб борилган.
Бош прокуратурага кўра, ҳолат юзасидан 22 ноябрь куни Жиноят кодексининг 259-моддаси (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда ички ишлар органлари томонидан тергов ҳаркартлари олиб борилмоқда.