АсосийСиёсат

Ўзбекистоннинг Туркманистондаги янги элчиси тайинланди

Равшанбек Алимов бунга қадар Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси вазифасида ишлаган.

'Ўзбекистоннинг Туркманистондаги янги элчиси тайинланди'ning rasmi

Бугун Ўзбекистоннинг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Равшанбек Алимов Туркманистон пойтахтига ташриф буюрди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА .

 У 2020-2024 йилларда Олий Мажлис Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси вазифасида ишлаган.

58 ёшли дипломат Н.Бауман номидаги Москва давлат техника университетини, Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини, Жоржтаун университетини (АҚШ) тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1990 йилда вилоят даражасида Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги тизимида (ҳозирги Инвестиция, саноат ва савдо вазирлиги) бошлаган. Кейин Ўзбекистон Президенти девони, Бош вазир котибиятида, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигида бошқарма бошлиғи лавозимларида ишлаган. 2002–2008 йилларда эса Ўзбекистоннинг Украинадаги элчиси ва ўриндошлик асосида Молдовада элчи, шунингдек, Франциядаги ва ўриндошлик асосида Португалияда элчи бўлиб ишлаган.

Равшанбек Алимов 2008 йилдан буён ТИВ тизимида. Ўтган йиллар давомида Москвадаги элчихонада маслаҳатчи, марказий аппаратда бўлим бошлиғи ва бошқарма бошлиғи лавозимларида фаолият кўрсатган.

2020 йилда у сенатор этиб сайланди. Олий Мажлис Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Равшанбек Алимов 2016-2024 йилларда Ўзбекистоннинг Ашхободдаги элчиси бўлиб ишлаган Акмал Қўчқоров ўрнига тайинланди.

Янги тайинланган элчи инглиз, француз, рус ва украин тилларини мукаммал билади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Италия элчиси Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлади'ning rasmi

    Сиёсат 27.11.2024 09:16

    Италия элчиси Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлади

    Элчи Агостино Пинна билан хайрлашув учрашуви ўтказилди.

    'Дунёда 2000 йилдан бошлаб оналар ўлими учдан бир қисмга камайди'ning rasmi

    Сиёсат 26.11.2024 09:25

    Дунёда 2000 йилдан бошлаб оналар ўлими учдан бир қисмга камайди

    Ўзбекистон делегацияси "Пекин+30" шарҳи бўйича Осиё-Тинч океани вазирлар конференциясида иштирок этди

    'Солиқ соҳасида Америка компаниясининг илғор  технологиялари ўрганилади'ning rasmi

    Сиёсат 25.11.2024 11:01

    'Ўзбекистон—Хитой ўртасида виза тартиби янада эркинлаштирилиши кутилмоқда'ning rasmi

    Сиёсат 25.11.2024 09:25

    Ўзбекистон—Хитой ўртасида виза тартиби янада эркинлаштирилиши кутилмоқда

    Хитойнинг виза сиёсати, икки мамлакат фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш хусусида фикр алмашилди.

    'Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчиси Нидерландияда ҳам элчи этиб тайинланди'ning rasmi

    Сиёсат 22.11.2024 07:46

    'Биринчи Ўзбекистон элчиси Куба президентига ишонч ёрлиқларини топширди'ning rasmi

    Сиёсат 21.11.2024 21:07