АсосийЖамият

Эски ТошМИ ва собиқ "Тошселмаш" бозори ёнидаги чорраҳалар реконструкция қилинади

Баъзи ўзгаришлар йўл узелига олиб келадиган йўл ва кўчаларда ҳам бўлиши кутилмоқда.

'Эски ТошМИ ва собиқ "Тошселмаш" бозори ёнидаги чорраҳалар реконструкция қилинади'ning rasmi

Тошкентда иккита йўл ўтказгич ва мураккаб чорраҳа жойлашган эски Тошкент тиббиёт институти олдида ҳаракатни қайта ташкил этиш лойиҳаси бошланди. Лойиҳа собиқ "Тошселмаш" бозори ёнидаги чорраҳани ҳам ўз ичига олади.

Пойтахт ҳокимлиги буюртмаси асосида олиб борилаётган ишларнинг пудратчиси Хитойнинг China State Construction компаниясидир.

Лойиҳа эскизлари ва схемага асосан, Кичик ҳалқа йўлидан эски ТошМИ (шаҳар маркази) томонга ўтиш йўл ўтказгичдан олдин эмас, балки ундан олдинроқ бошланиши кўзда тутилган.

Айнан шу ерда Махтумқули кўчасидан ўнгга бурилиш орқали Кичик ҳалқа йўлига (светофор ва ўнгга ҳамда чапга бурилиш имконияти билан) кириш ташкил этилади. Махтумқулидан Кичик ҳалқа йўлига чапга бурилиш ёпилади.

Мирзо Улуғбек шоҳ кўчасига йўналтирилган олтита йўлакдан ва КҲАЙдан тушиб келаётган автомобиллар тўртта йўлакка киришга мажбур бўлиб, авария ҳолатларини келтириб чиқарадиган чорраҳада транспорт оқимлари бетон тўсиқлар билан ажратилади. Орқага бурилиш Фарғона йўли кўчасидаги каби ўнг йўлаклардан ташкил этилади.

Схемаларга кўра, Махтумқули бўйлаб марказга — Экопарк олдига қараб ҳаракатланишда ҳам айланма йўл пайдо бўлади.

Махтумқулидан Central Park йўналишида Абдулла Қодирий кўчасига чиқиш учун ортиқча юзлаб метр юрмаслик имконияти пайдо бўлади. Светофорлар туфайли ўнгга ҳам, чапга ҳам бурилиш мумкин бўлади.

Баъзи ўзгаришлар йўл узелига олиб келадиган йўл ва кўчаларда ҳам бўлиши кутилмоқда.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати яқин кунларда лойиҳа тафсилотларини эълон қилишни режалаштирмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бугун 6 та вилоятда қор ёғиши кутилмоқда'ning rasmi

    Жамият 09.12.2024 08:12

    Бугун 6 та вилоятда қор ёғиши кутилмоқда

    Республикада 8 даражагача совуқ бўлади.

    'Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди'ning rasmi

    Жамият 08.12.2024 19:57

    Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

    "Tracker-2", "Matiz" ва автобус иштирокида содир бўлган ЙТҲда жабрланганлар шифохонага олиб кетилган.

    '-15 даража совуқ ва қор'ning rasmi

    Жамият 08.12.2024 18:49

    -15 даража совуқ ва қор

    Айни пайтда "Қамчиқ" довонида ҳаво ҳарорати -15 даражагача пасайди

    'Президент Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимларига табрик йўллади'ning rasmi

    Жамият 08.12.2024 14:31

    'Агар қор ёғса... (фоторепортаж)'ning rasmi

    Жамият 08.12.2024 13:24

    Агар қор ёғса... (фоторепортаж)

    darakchi.uz Ўзбекистондаги илк қорни фотосуратларга муҳрлади.