28 ноябрь куни соат тахминан 19:30 ларда Шайхонтоҳур туман ИИО ФМБ НҚга тушган хабарга кўра, Мирзо Улуғбек туманида яшаган 2008 йилда туғилган йигит собиқ “Чорсу” меҳмонхонаси биносига таниши билан бирга рухсатсиз чиққан. Бинонинг 21-қаватидан 3-қаватигача тушиб кетган. Йигит олган тан жароҳатлари натижасида, воқеа жойида вафот этган. Бу ҳақда Бош прокуратура darakchi.uz'га хабар берди.
Марҳум вафот этганлиги ҳолати юзасидан судга оид тиббий экспертизаси тайинланган.
Ҳозирда, ушбу ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тошкентдаги "Чорсу" меҳмонхонасига чиққан 16 яшар йигит 21-қаватдан тушиб кетди
Йигит таниши билан яроқсиз бинога рухсатсиз чиққан