АсосийЖамият

10 ойда иш ҳақи ва нафақаларнинг 5,8 млрд. сўми талон-торож қилинди

Ҳолат бўйича 71 та жиноят иши қўзғатилган.

'10 ойда иш ҳақи ва нафақаларнинг 5,8 млрд. сўми талон-торож қилинди'ning rasmi

 Республикадаги маҳаллаларнинг 3646 тасида (38,5%) жиноят қайд этилмади, 4596 тасида (48,6%) жиноятчилик барқарор сақланиб қолинишига ва камайишига эришилди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Прокурорлар ташаббуси билан 683 маротаба ўтказилган меҳнат ярмаркасида 9 311 нафар ишсиз фуқаро ишга жойлаштирилди.

Иш ҳақи ва нафақа пулларининг 5,8 млрд. сўми талон - торож қилинганлиги аниқланиб, 71 та жиноят иши қўзғатилди.

Жорий йилнинг 10 ойида тадбиркорлар, шу жумладан хорижий инвесторларнинг 22 115 нафарига “Тез ёрдам” тамойили асосида амалий   ёрдам кўрсатилди.

Шундан, 5 587 нафар тадбиркорга 691 млрд. сўмлик кредит, 421 нафарига ер майдони, 132 нафарига бино ажратилиши, 976 нафарига рухсатнома ва лицензия берилиши, 7 235 нафарини муҳандислик тизимига уланишида амалий кўмак берилди.

Натижада, фаолият кўрсатмаётган 7 210 та тадбиркорлик субъектларининг фаолияти қайта тикланиши ҳисобига 10 мингдан ортиқ   иш ўринлари йўқотилишининг олди олинди.

Шунингдек, 7897 та янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилиб, 18 565   та янги иш ўринлари яратилишига эришилди.

Хорижий инвесторлар фаолиятида юзага келган 3 125 та муаммолар   ижобий ҳал этилди.

2024 йилги инвестиция дастури асосида курилиш - таъмирлаш ишлари   амалга оширилган объектларда қурилиш сифати ва маблағлардан мақсадли фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилиб, 61,2 млрд. сўмлик сифатсиз ишлар ва 82,1 млрд. сўмлик қўшиб ёзиш ҳолатлари жойида   бартараф этилиб, ҳуқуқбузарликларнинг олди олинди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Президент Халқаро атом энергияси агентлиги бош директорини қабул қилди'ning rasmi

    Жамият 04.12.2024 22:29

    Президент Халқаро атом энергияси агентлиги бош директорини қабул қилди

    Учрашувда амалий шерикликнинг янги йўналишларини илгари суриш истиқболлари атрофлича кўриб чиқилди.

    'Драматург ва ёш режиссёрлар учун мукофот таъсис этилади'ning rasmi

    Жамият 04.12.2024 21:52

    Драматург ва ёш режиссёрлар учун мукофот таъсис этилади

    Президент қарори билан театрларнинг аҳамиятини ошириш бўйича яна бир қатор шароитлар яратидмоқда.

    'Доллар курси бироз пастлади'ning rasmi

    Жамият 04.12.2024 16:21

    Доллар курси бироз пастлади

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Бир кунда пропаннинг биржадаги нархи деярли 4 фоизга ошди'ning rasmi

    Жамият 04.12.2024 14:30

    Бир кунда пропаннинг биржадаги нархи деярли 4 фоизга ошди

    2 декабрь куни суюлтирилган газ нархи 3,9 фоизга ошиб, бир тоннаси учун 7,7 млн сўмдан ортиқни ташкил этди.

    '84 нафар болага президент совғалари топширилди'ning rasmi

    Жамият 04.12.2024 14:16

    84 нафар болага президент совғалари топширилди

    “3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан жойларда сектор раҳбарлари, “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари, маҳалла “еттилик”лари ҳамда бошқа масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда байрам тадбирлари ташкил этилди.

    'Тошкентда автобусдаги аёлнинг юзига туфлаган эркакка суд ҳукми ўқилди'ning rasmi

    Жамият 04.12.2024 13:21