АсосийЖамият

Ҳарбийлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчиларга тадбиркорлик қилиш тақиқланмоқда

Президент томонидан имзоланган Қонун билан айрим қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

'Ҳарбийлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчиларга тадбиркорлик қилиш тақиқланмоқда'ning rasmi

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-1008-сон, 29.11.2024 й.) билан айрим қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. 

Унга кўра, Ўзбекистон Қуролли Кучларида ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда хизматни ўташ билан боғлиқ чекловлар белгилашни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. 

Жумладан, ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларига тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга, ўз хизмат ваколатларини жисмоний ва юридик шахсларнинг манфаатларини кўзлаб бажариш ёки бажармаслик эвазига улардан бирон-бир мукофот, фойда ёки совғалар олишга, қонунчиликда назарда тутилмаган имтиёзлардан, преференциялар ёки афзалликлардан ўз хизмат мавқеи билан боғлиқ ҳолда фойдаланишга доир тақиқлар белгиланмоқда.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан бир ой ўтгач кучга киради.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Доллар курси бироз пастлади'ning rasmi

    Жамият 04.12.2024 16:21

    Доллар курси бироз пастлади

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Бир кунда пропаннинг биржадаги нархи деярли 4 фоизга ошди'ning rasmi

    Жамият 04.12.2024 14:30

    Бир кунда пропаннинг биржадаги нархи деярли 4 фоизга ошди

    2 декабрь куни суюлтирилган газ нархи 3,9 фоизга ошиб, бир тоннаси учун 7,7 млн сўмдан ортиқни ташкил этди.

    '84 нафар болага президент совғалари топширилди'ning rasmi

    Жамият 04.12.2024 14:16

    84 нафар болага президент совғалари топширилди

    “3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан жойларда сектор раҳбарлари, “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари, маҳалла “еттилик”лари ҳамда бошқа масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда байрам тадбирлари ташкил этилди.

    'Тошкентда автобусдаги аёлнинг юзига туфлаган эркакка суд ҳукми ўқилди'ning rasmi

    Жамият 04.12.2024 13:21

    'Тиббиёт муассасаларида 37 мингдан ортиқ фуқарога кафолатланмаган хизмат кўрсатилгани аниқланди'ning rasmi

    Жамият 04.12.2024 10:06

    Тиббиёт муассасаларида 37 мингдан ортиқ фуқарога кафолатланмаган хизмат кўрсатилгани аниқланди

    Рақобат қўмитаси давлат тиббиёт муассасалари ва хусусий клиникалардаги ҳолатни ўрганди.

    'Тошкентдаги иккита мактабда “Гепатит А”аниқланди'ning rasmi

    Жамият 04.12.2024 09:22

    Тошкентдаги иккита мактабда “Гепатит А”аниқланди

    Икки мактабда ҳам эпидемиологик суриштирув ва санитария назорати ўтказилган.