АсосийЖамият

Китоб давонидаги йўлга қулаш хавфи бўлган ўнлаб тошлар аниқланди

ФВБ қутқарув отряди томонидан мажбурий тош тушириш ишлари амалга оширилди.

'Китоб давонидаги йўлга қулаш хавфи бўлган ўнлаб тошлар аниқланди'ning rasmi

Куни кеча, вилоят ФВБ, Хавфли жараёнларни кузатиш маркази Шаҳрисабз туман бўлими, Китоб туман Ҳокимлиги ва туман ИИБ ҳамкорлигида махсус-тактик ўқув машқи бўлиб ўтди.

Машқ режасига кўра, ушбу автомобил йўлида фуқаролар ва транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида, йўл атрофидаги кўчки ва тош қулаши хавфи мавжуд бўлган ҳудудларда тегишли муҳандис-техник тадбирлар амалга оширилди.

Мутахассисларнинг хулосасига кўра, ушбу довондан ўтувчи автомобил йўлига тош тушиш хавфи бўлган 17 та жойлардан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарув отряди қутқарувчилари томонидан мажбурий тош тушириш ишлари амалга оширилди.

Шу билан бирга, вилоят Фавқулодда вазиятлар Давлат қуйи тизими (ФВДқТ) кирувчи хизматлари ҳамкорлигида туширилган тоғ жинслари қатнов қисмидан олиб ташлаш ишлари бажарилди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу давонда тоғдан кўчган тош "Кобальт"ни босиб қолган эди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Қўқонлик табиб Иқбол Солиев Озарбайжонда қўлга олинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:59

    Қўқонлик табиб Иқбол Солиев Озарбайжонда қўлга олинди

    У Бокудаги клиникалардан бирида қабул ўтказиб, ўзининг “бионур билан даволаш” усули орқали беморларни даволаётгани айтилмоқда.

    'Пезешкиён: Эронга қарши урушни тугатиш учун репарациялар ва хавфсизлик кафолати керак'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:13

    Пезешкиён: Эронга қарши урушни тугатиш учун репарациялар ва хавфсизлик кафолати керак

    Эрон президентининг айтишича, мамлакатнинг қонуний ҳуқуқларини тан олиш, товон пули тўлаш ва халқаро хавфсизлик кафолатларини беришгина урушни тугатишга олиб келиши мумкин.

    'Хориждан олиб кирилган наркотик ва кучли таъсир қилувчи дори воситалари тўхтатилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:05

    Хориждан олиб кирилган наркотик ва кучли таъсир қилувчи дори воситалари тўхтатилди

    Тошкент шаҳри ва Андижон вилоятида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида йирик миқдордаги синтетик наркотик модда ҳамда минглаб дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари қўлга олинди.

    'Хитойда роботлар учун “мактаб” очилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:36

    Хитойда роботлар учун “мактаб” очилди

    Хитойнинг Ухан шаҳрида гуманоид роботларга кундалик ҳаётий вазифаларни ўргатишга мўлжалланган махсус мактаб иш бошлади.

    'Бекободда 11 синф ўқувчиси пичоқлаб ўлдирилди'ning rasmi

    Жамият 11.03.2026 17:00

    Бекободда 11 синф ўқувчиси пичоқлаб ўлдирилди

    Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида вояга етмаганлар ўртасидаги жанжал фожиа билан якунланди.

    'АҚШда кучли бўрон ва торнадо: қурбонлар бор'ning rasmi

    Жамият 11.03.2026 15:34

    АҚШда кучли бўрон ва торнадо: қурбонлар бор

    Табиий офат оқибатида камида икки киши ҳалок бўлди, бир неча киши жароҳатланди.