Товар-хом ашё биржасида (ЎзРТХБ) пропан нархи кун давомида қарийб 4%га ошди. Бу ҳақда савдо платформаси матбуот хизмати хабар берди.
2 декабрь куни суюлтирилган газ нархи 3,9%га ошиб, бир тоннаси учун 7,7 млн сўмдан ортиқни ташкил этди. 29 ноябрь, жума кунги савдо натижалари билан таққослаганда, пропан реализацияси ҳажми қарийб 200 тоннага ошган. Ўтган ҳафта охирида суюлтирилган газ 3,4%га — бир тоннаси учун 7,42 млн сўмга арзонлашди.