АсосийЖамият

Ўрта Чирчиқдаги корхонада газ портлади

Ҳодиса оқибатида 1 киши вафот этди, 6 киши жароҳатланди.

'Ўрта Чирчиқдаги корхонада газ портлади'ning rasmi

Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманидаги ишлаб чиқариш корхонасида газ портлаши содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди.

Воқеа 5 декабрь куни соат 07:46 да туманнинг "Ким Пен Хва" МФЙ Қутб Юлдузи кўчасида жойлашган ишлаб чиқариш корхонаси маъмурий-хўжалик биносида содир бўлган. Портлаш жойида ёнғин содир бўлмаган.

Ҳодиса оқибатида 1 нафар фуқаро вафот этган, 6 нафар фуқаро тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

"Воқеа жойига фавқулодда вазиятлар вазири генерал-майор Абдулла Қўлдошев етиб борди ва унинг раҳбарлигида вазият оқибатлари бартараф этилмоқда. Шунингдек, ҳодиса жойига вилоят ФВБ раҳбарияти, туман ҳокимияти, прокуратура, ИИБ, ССБ, „Ҳудудгазтаъминоти“ раҳбар ходимлари етиб борган. Айни вақтда ФВВнинг ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойида амалий ҳаракатларни олиб бормоқда", — дейилади хабарда.

Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари бошланган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонда Қурбон ҳайити намози ўқилиш вақтлари эълон қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:55

    Ўзбекистонда Қурбон ҳайити намози ўқилиш вақтлари эълон қилинди

    Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати маълум қилди.

    'Uzbekistan Airways ички рейслар бўйича янги қоидаларни жорий этмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:35

    Uzbekistan Airways ички рейслар бўйича янги қоидаларни жорий этмоқда

    Янги тартиб ва қоидалар бўйича маълумот берилди. Эндиликда...

    'Сирдарёда ЙПХ ходими машинада аёлни уриб ўлдиргани айтилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:35

    Сирдарёда ЙПХ ходими машинада аёлни уриб ўлдиргани айтилмоқда

    Сирдарё вилоятида йўл-патруль хизмати ходими иштирокида содир бўлган ЙТҲ оқибатида 38 ёшли аёл ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда.

    'Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ҚҚС "нол" ставкаси жорий қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:35

    'Янги йилнинг илк кунида Ўзбекистонда 1100 нафарга яқин чақалоқ туғилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:35

    Янги йилнинг илк кунида Ўзбекистонда 1100 нафарга яқин чақалоқ туғилди

    1 январь куни Ўзбекистонда 1094 нафар чақалоқ дунёга келган бўлиб, энг кўп туғилиш Фарғона вилоятида қайд этилди.

    'Байрам кунларида Тошкент метроси ва автотураргоҳлар иш тартиби ўзгаради'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:35

    Байрам кунларида Тошкент метроси ва автотураргоҳлар иш тартиби ўзгаради

    Янги йил арафасида метро узайтирилган режимда ишлайди, автотураргоҳлар эса бир неча кун бепул бўлади.