АсосийЖамият

Тошкентда “Matiz” бетонга урилиб, ёниб кетди

ЙТҲга ҳайдовчининг рул бошқарувини йўқотиши сабаб бўлган.

'Тошкентда “Matiz” бетонга урилиб, ёниб кетди'ning rasmi

Бугун, 6 декабрь куни соат тахминан 06:50ларда Юнусобод тумани Абдулла Қодирий кўчаси 36-уй қаршисида Матиз русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси 1992 йилда туғилган М.О. рул бошқарувини йўқотиб бетон бардёрга тўқнашиб йўл-транспорт ҳодисаси содир этган натижада автомашинада ёнғин юзага келиб чиққан. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ЙҲХБ хабар қилди.

Ёнғин туман ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилган. ЙТҲ натижасида тан жароҳат олганлар бўлмаган.

Мазкур ҳодиса юзасидан ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 


    Бошқа янгиликлар