Янги йил байрами муносабати билан республика олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар учун поезд чипталарига чегирма эълон қилинди. Бу ҳақида "Ўзтемирйўлйўловчи" матбуот хизмати хабар берди.
Чегирма 23 декабрдан 10 январгача маҳаллий йўналишдаги қатновлар учун амал қилади. Бунда йўловчи поездларининг темирйўл ҳужжатининг тўлиқ қийматидан 50% чегирма (SV/VIP класс вагонларидан ва юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» электропоездларидан ташқари) тақдим этилади.
Чипталарни сотиб олиш учун талабалар паспорт билан темирйўл кассаларига ташриф буюриши ёки электрон тарзда чипта харид қилишда eticket.railway.uz сайтидан фойдаланиши мумкин.