АсосийСиёсат

Тимур Ишметов Марказий банк раиси бўлиши кутилмоқда

Бунгача Ишметов президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

'Тимур Ишметов Марказий банк раиси бўлиши кутилмоқда'ning rasmi

Шавкат Мирзиёев Марказий банк бошқаруви раиси лавозими учун Сенатга президентнинг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Тимур Ишметов номзодини тақдим этди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Аввалроқ президент сенатга Мамаризо Нурмуратовни бу лавозимидан озод этиш тўғрисида тақдимнома киритгани хабар қилинганди. 

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг 30 декабрь куни президентнинг тегишли фармони билан Тимур Ишметов молия вазири лавозимидан озод этилганди. Ўшанда буён у давлат раҳбарининг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Тимур Аминжанович Ишметов (1979 йилда туғилган) бакалавриатни Тошкент молия институтининг молия-кредит факультетида (2000), магистратурани эса Бирмингем университетининг International Money and Banking йўналишида тамомлаган (2005). Шунингдек, Ишметов Тошкент давлат юридик университетининг ҳуқуқшунослик факультетини тамомлаган (2007).

Меҳнат фаолиятини 2000 йилда Марказий банкда иқтисодчи сифатида бошлаган, у ерда турли лавозимларда, жумладан, Монетар операциялар департаменти, Халқаро заҳираларни бошқариш департаменти, Ички валюта бозори операциялари департаменти ҳамда валютани тартибга солиш ва назорат департаменти бошлиғи лавозимларида ишлаган. 2017−2019 йилларда Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган. 2019 йил май ойидан 2020 йил февралида вазир этиб тайинлангунича Молия вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди'ning rasmi

    Сиёсат 11.12.2024 19:49

    Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди

    Икки давлат етакчилари Ўзбекистон-Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.

    'Марказий банк раиси вазифасидан озод этилиши кутилмоқда'ning rasmi

    Сиёсат 11.12.2024 12:43

    Марказий банк раиси вазифасидан озод этилиши кутилмоқда

    Президент томонидан Сенатга тақдимнома киритилди.

    'Янги Зеландия ва Венесуэланинг Ўзбекистондаги Элчилари тайинланди'ning rasmi

    Сиёсат 10.12.2024 08:26

    Янги Зеландия ва Венесуэланинг Ўзбекистондаги Элчилари тайинланди

    Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов янги элчилардан ишонч ёрлиқларни қабул қилиб олди.

    'Босния ва Герсеговинанинг Ўзбекистондаги биринчи элчиси тайинланди'ning rasmi

    Сиёсат 09.12.2024 16:16

    Босния ва Герсеговинанинг Ўзбекистондаги биринчи элчиси тайинланди

    Бахтиёр Саидов Иван Орличдан ишонч ёрлиқларини қабул қилди.

    'Чимёнда яна бир замонавий дам олиш маскани очилади'ning rasmi

    Сиёсат 06.12.2024 18:11

    Чимёнда яна бир замонавий дам олиш маскани очилади

    Шавкат Мирзиёев Бўстонлиқдаги капсула уйлардан иборат туризм масканида бўлди.

    'Давлатимиз раҳбари Бўстонлиқ туманидаги “Угам-1” кичик гидро электр станциясини кўздан кечирди'ning rasmi

    Сиёсат 06.12.2024 18:01

    Давлатимиз раҳбари Бўстонлиқ туманидаги “Угам-1” кичик гидро электр станциясини кўздан кечирди

    Лойиҳани амалга ошириш натижасида Чорбоғ, Хумсон ва Угамдаги 5 мингта хонадон узлуксиз электр энергияси билан таъминланади.