АсосийЖамият

2025 йилда мактаб ўқувчиларига дарсликлар ижараси учун 1,3 трлн сўм ажратилади

Ота-оналардан дарсликлар ва машқ дафтарлари ижараси учун қўшимча тўлов ундириш режалаштирилмаган.

'2025 йилда мактаб ўқувчиларига дарсликлар ижараси учун 1,3 трлн сўм ажратилади'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда 2025 йилда мактабларда ўқувчилар учун дарсликлар ижараси бўйича тарқалган хабарлар юзасидан муносабат билдирилди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ахборот хизмати хабар берди. 

2025–2027 йилларга мўлжалланган Фискал стратегия асосида ишлаб чиқилган Бюджетнома лойиҳасида 2025–2026 ўқув йилидан 2–11-синфларда бир тўплам дарслик ва машқ дафтарлари учун ижара тўлови ундириш тизимини жорий этиш юзасидан тегишли таклифлар тақдим этилган эди.

Бюджет жараёнларини шакллантиришда вазирлик томонидан, биринчи навбатда, иқтисодий ўсишнинг барқарор юқори суръатлари ҳамда иқтисодий ва ижтимоий соҳанинг молиявий мутаносиблигини таъминлашда давлатнинг ижтимоий мажбуриятларини тўлиқ ҳамда ўз вақтида бажаришга устувор эътибор қаратилади. Бунда, самарадорликни ошириш мақсадида турли йўналишлар бўйича таҳлиллар ўтказилади.

Таъкидлаш лозимки, 2024 йилда мактаб ўқувчилари учун 83,2 млн нусха дарслик ва машқ дафтарларини етказиб бериш учун Давлат бюджетидан жами 1,5 трлн сўм ажратилган. Ушбу маблағлардан 435,5 млрд сўми (ёки 36 фоизи) даврийлиги 1 йил ҳисобланадиган ҳамда ҳар йили янгидан чоп этиладиган машқ дафтарлари учун йўналтирилган.

2025 йилда эса 81 млн нусха дарсликлар ва машқ дафтарлари учун жами 1,3 трлн сўм маблағларни тўлиқ Давлат бюджетидан қоплаш кўзда тутилган.

Шу билан бирга, ижтимоий тармоқлардаги фаол фойдаланувчилар томонидан чоп этилган постларда Буджет лойиҳасида Китоб жамғармаси харажат ва даромадлари кўрсатилмаганига эътибор қаратилган. Қайд этиш жоизки, Китоб жамғармаси фаолияти тўхтатилган ва янги жамғарма ташкил қилинмагани сабабли лойиҳада бу бўйича маълумотлар акс эттирилмаган.

2025 йил учун Давлат бюджети доирасида кўзда тутилган маблағлар янги ўқув йилида ўқувчиларни дарсликлар ва машқ дафтарлари билан таъминлаш бўйича эҳтиёжни тўлиқ қоплаш имконини беради.

Бунда, ота-оналардан дарсликлар ва машқ дафтарлари ижараси учун қўшимча тўлов ундириш режалаштирилмаган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Меҳнатга жалб этилган маҳкумларга етарли шарт-шароитлар яратилмагани бўйича масъул ходимлар огоҳлантирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:11

    Меҳнатга жалб этилган маҳкумларга етарли шарт-шароитлар яратилмагани бўйича масъул ходимлар огоҳлантирилди

    Омбудсман тақдимномасида келтирилган камчиликларга йўл қўйилгани бўйича Манзил-колониядаги 7 нафар ходимга огоҳлантириш берилган.

    'Долларнинг расмий курси бироз пастлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:15

    Долларнинг расмий курси бироз пастлади

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Депрессия учун бурун спрейи ишлаб чиқилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:38

    Депрессия учун бурун спрейи ишлаб чиқилди

    Янги ишланма Америкада тасдиқдан ўтди.

    'Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:53

    Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди

    2025 йил якунига умумий инфляция 7-8 фоиз атрофида шаклланиши кутилмоқда.

    'Тошкент вилоятида лицензиясиз “Умра” тадбирларини ташкил қилганлар жаримага тортилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:26

    Тошкент вилоятида лицензиясиз “Умра” тадбирларини ташкил қилганлар жаримага тортилди

    Бундай қонунбузилиш учун жарима БҲМнинг 200 баравари, яъни 75 млн. сўм этиб белгиланган.

    'Оролбўйи минтақасида тиббий хизмат сифати оширилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:33

    Оролбўйи минтақасида тиббий хизмат сифати оширилади

    Бу бўйича Президент қарори эълон қилинди.