АсосийЖамият

Шавкат Мирзиёев Араб Амирликларининг икки вазири билан учрашди

Ўзбекистон Президенти БАА билан ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади.

'Шавкат Мирзиёев Араб Амирликларининг икки вазири билан учрашди'ning rasmi

Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари саноат ва илғор технологиялар вазири Султон Аҳмад Ал-Жобир ҳамда энергетика ва инфратузилма вазири Суҳайл Муҳаммад Ал-Мазруийдан иборат делегация билан учрашувида амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш ва инвестициявий шериклик лойиҳаларини илгари суриш масалалари кўриб чиқилди.

Суҳбат аввалида Султон Ал-Жобир давлатимиз раҳбарига Амирликлар Президенти Шайх Муҳаммад Ол Наҳаён, мамлакат Бош вазири, Дубай Амири Шайх Муҳаммад Ол Мактум ва Вице-президенти Шайх Мансур Ол Наҳаённинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Учрашувда Ўзбекистон-БАА кўп қиррали муносабатларининг бугунги юксак даражаси алоҳида мамнуният билан қайд этилди. Ўзаро товар айирбошлаш ҳажми, қўшма корхоналар ва авиақатновлар сони ошмоқда. Бирлашган Араб Амирликлари етакчи компаниялари иштирокида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ва истиқболли лойиҳалар портфели 20 миллиард долларга етди.

"Яшил" энергетика икки томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналиши бўлиб хизмат қилмоқда. Бугун Навоий вилоятида қуввати 500 мегаватт бўлган шамол станцияси ишга туширилди - бу лойиҳа Masdar компанияси томонидан амалга оширилди.

Умуман, ушбу компания иштирокида сўнгги йилларда мамлакатимизда умумий қуввати 1,5 гигаватт бўлган электр энергияси ишлаб чиқариш объектлари ишга туширилди.

Энергетика, нефть-газ ва кимё тармоқлари, тоғ-кон саноати, сув таъминоти, маиший чиқиндиларни қайта ишлаш ва бошқа йўналишларда йирик инвестиция лойиҳаларини тез фурсатда тайёрлаш ва амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Барча даражалардаги самарали мулоқотларни давом эттириш ва бўлажак олий даражадаги тадбирларга пухта тайёргарлик кўриш муҳимлиги қайд этилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонасида қўшимча лавозим жорий қилинди'ning rasmi

    Жамият 13.12.2024 22:14

    'Ҳокимлар Президент борган Бўстонлиқдаги  туристик мажмуалар билан таништирилди'ning rasmi

    Жамият 13.12.2024 21:10

    Ҳокимлар Президент борган Бўстонлиқдаги туристик мажмуалар билан таништирилди

    Айни пайтда Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида ҳокимлар малака оширмоқда.

    'АҚШ Украинани ленд-лизсиз қолдирди'ning rasmi

    Жамият 13.12.2024 20:07

    АҚШ Украинани ленд-лизсиз қолдирди

    АҚШнинг 2025 йилга мўлжалланган янги мудофаа бюджети лойиҳасида ленд-лиз ҳақида ҳеч қандай гап йўқ.

    'Жалолиддин Мангубердига тегишли Яда тоши Буюк Британия музейида сақланади'ning rasmi

    Жамият 13.12.2024 19:50

    Жалолиддин Мангубердига тегишли Яда тоши Буюк Британия музейида сақланади

    Тош Эрон ҳудудидан топилган ва акцияда сотиб олинган.

    'Сергелида овқатланиш шохобчаси ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият 13.12.2024 17:04

    Сергелида овқатланиш шохобчаси ёниб кетди

    Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар аниқланмоқда.

    'Самарқанддаги блогер қизнинг ўлими билан боғлиқ ҳолат юзасидан барча важлар ўрганиб чиқилади — Прокуратура'ning rasmi

    Жамият 13.12.2024 16:46