АсосийЖамият

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонасида қўшимча лавозим жорий қилинди

Бу ҳақда Президент қарори қабул қилинди.

'Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонасида қўшимча лавозим жорий қилинди'ning rasmi

“Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Элчихонасининг фаолияти самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-434-сон, 13.12.2024 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

Қарорга кўра, Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги Элчихонасининг штат жадвалига, биринчи котиб – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги вакили қўшимча лавозими киритилди.

 Қуйидагилар Вакилнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

Ўзбекистон ва Россия Федерацияси Ички ишлар вазирликлари ўртасидаги ўзаро ишонч ва халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принцип ва нормаларига асосланган ҳолда яқин ҳамкорликни кучайтириш;

Ўзбекистон ва Россия Федерацияси ўртасида жиноятчиликка қарши курашиш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш масалаларида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича мунтазам равишда пухта ишланган амалий таклифларни тайёрлаш, шунингдек, Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш масалаларида халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга кўмаклашиш;

Ўзбекистон ҳамда Россия Федерациясининг Ички ишлар вазирликлари ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ўртасида уюшган жиноятчилик, терроризм, экстремизм, одам савдоси, ноқонуний миграция ва бошқа турдаги жиноятларга қарши курашиш, уларнинг фош этилишига кўмаклашиш ҳамда ушбу йўналишларда тезкор маълумот алмашинувини ташкил этиш бўйича амалий ҳамкорликни кучайтириш;

Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича консуллик функцияларини бажаришга кўмаклашиш;

Ўзбекистоннинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда жисмоний ва юридик шахсларнинг жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик, одам савдоси ва ноқонуний миграция масалалари бўйича оғзаки, ёзма ёхуд электрон шаклдаги мурожаатларини қабул қилиш ҳамда кўриб чиқиш.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Банк ходимасининг фирибгарлигини фош этган мухбирга маъмурий иш очилди'ning rasmi

    Жамият 24.01.2025 21:06

    Банк ходимасининг фирибгарлигини фош этган мухбирга маъмурий иш очилди

    Энг қизиғи ўзгалар номига ўзлаштирилган кредит пулларни Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси Шарофиддин Болиев пластик картаси орқали тўлаб келган. Судья бу қонунбузарликдан хабардор бўлган эҳтимол ва қонунбузар аёлини ҳимоя қилган бўлиши мумкин.

    'Оққўрғонда эри томонидан калтакланган 23 ёшли аёл шифохонада вафот этди'ning rasmi

    Жамият 24.01.2025 20:41

    Оққўрғонда эри томонидан калтакланган 23 ёшли аёл шифохонада вафот этди

    Эркакка нисбатан қўзғатилган жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 126(1)-моддаси 8-қисмими “г” бандига қайта малакаланиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

    '“Прописка” тизими бекор қилиниб, “E-xabar berish” тизими жорий этилади'ning rasmi

    Жамият 24.01.2025 18:53

    “Прописка” тизими бекор қилиниб, “E-xabar berish” тизими жорий этилади

    Сенатордар фуқароларни яшаш ва туриш жойи бўйича рўйхатдан ўтказишни такомиллаштирувчи қонунни қабул қилишди.

    'Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот ҳажми 6,5 % га ўсди'ning rasmi

    Жамият 24.01.2025 18:08

    Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот ҳажми 6,5 % га ўсди

    Статистика агентлиги соҳалар кесимидаги маълумотларни эълон қилди.

    'Хатти Бобурийда кўчирилган Қуръон қўлёзмаси қаерда?'ning rasmi

    Жамият 24.01.2025 18:02

    Хатти Бобурийда кўчирилган Қуръон қўлёзмаси қаерда?

    Хатти Бобурийда ёзилган Қуръони каримнинг қадимий қўлзмаси ҳозирги кунда Эрондаги Машҳад музейида сақланмоқда.